“Менинг амрим шу: Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир-бирингизни шундай севинглар. Ким ўз жонини дўстлари учун бағишласа, бундан ортиқ севги йўқ. …сизларга буйруғим шу: бир-бирингизни севинглар!” (Юҳ. 15:12-13, 17). Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Мураббий-чўпон одамларни шундай севадики, у ҳаммани шогирд бўлишга чақиради, чунки шогирднинг ҳаёти қимматли ва қувончга тўладир.
Ҳақиқатдан ҳам одамларга қувончга тўла ҳаёт кечиришга ёрдам бериш — бу ажойиб чақириқдир. Менимча, Калом ва ибодат орқали Худо билан доимий муносабатда бўлган, итоаткорликда, севгида тўғри яшовчи ва шогирдлар орттириши билан Худони улуғлаётган, унга ҳеч нарса билан солиштириб бўлмайдиган қувонч туйғусини бераётган одамга ўз яқинларини севмаслик оғир бўлади.
Бироқ Исо кўрсатаётган ўлчов жуда катта, чунки У: “…Мен сизларни севгандек” деб айтмоқда. У биздан тўла мукаммалликни эмас, ўхшашликни кутади.
Шогирдлардан талаб қилинган бирдан бир нарса — бу, унутмаслик эди. У уларга қандай қилиб меҳрибонлик билан ғамхўрлик қилгани ва улар учун азобланганини унутмаслик керак. У қандай қилиб уларнинг муҳтожликларини бартараф қилганини, У улар учун ҳамма нарсага тайёр эди–ку, айнан шуни унутмаслик керак, – У уларнинг оёқларини ювди, дўстларининг оиласидаги ўлганларни тирилтирди ва Ўз ҳаётини, абадий ҳаётга эга бўлишлари учун қурбон қилди.
Агар У севгандек улар ҳам ўз яқинларини севишга белгилаб берган бўлса, улар қанча яшамасин, уларга севги нима эканлигини билишга ёрдам берадиган хотиралар ҳазинаси тўла бўлади. Бундай хотиралар уларга дуч келадиган қийинчиликлардан олиб ўтади. Илгарироқ, Исо, агар улар орасида севги бўлса, уларни бутун дунё билади, деб эълон қилганида (Юҳ. 13:34-35), У бу амрига инжилий оҳанг берди.
Албатта, ҳозирги шогирдларда шогирдларни севувчи ва яқинларини Масиҳ ҳақида гувоҳлик берувчи ёзув ёдгорлиги бор. Ундан ташқари, Худо ҳаётимизда ажойиб хотиралар йўлагини ўтказиб қўйган.
Биз Унинг севгисини кўп маротаба сезганмиз. Шогирднинг белгиси — бу севгидир. Севги ўзининг қалбларни Қутқарувчимиз ва Нажоткоримиз учун келтириш ҳислати билан ҳамма нарсадан устун. Айнан севги Масиҳни инсониятга хизмат қилишда алоҳида бир маънони берган ҳолатда қўллабқувватлаган. Бир бирингизни севинглар, бир бирингизга бўлган севги чексиз бўлсин, шунда буни кўрган барча одамлар Худонинг муқаддас исмини осмонга кўтаради.
Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.