Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Эфесликларга йўлланган мактубдаги парчанинг аниқ маъноси (4:11-16) одатдаги чўпон тажрибаси билан ҳайрон қоларли даражада фарқ қилади. Берилган матн жамоатга оддий, лекин Масиҳ Танини барпо қилишнинг амалий натижасини берадиган фикрни беради. Жамоат бу тозаликдаги ҳосилдорлик формуласини кучга тўлдириш ўрнига, бошқа нарсани танлади – жамоат уни ҳаётга тадбиқ қилмасдан, унга сажда қилишни танлади. Уни масиҳий дунёсининг бошқа муқаддаслик даражасига кўтарилган нарсалари каби қабул қилишди.
Агар матнда кўрсатилган асосларни ишда ишлатса, унда улар шогирдларни Масиҳда мустаҳкамлаш калити бўлади. Кейинги муҳим вазиятни инобатга олмаса бўлмайди: Мураббий-чўпон — бу бутун машинани ҳаракатга келтирувчи механизмдир. Шу матнга эътиборимизни қаратайлик: “Шунингдек, Масиҳнинг Ўзи баъзи кишиларни ҳаворий, баъзиларни пайғамбар, баъзиларни Инжил воизи, баъзиларни эса имонлилар жамоатига чўпону мударрис қилиб тайинлади. Шу йўсинда имонлилар хизматга керак бўладиган таъминотни оладилар ва Масиҳнинг уммати обод бўла боради” (Эфес. 4:11-12).
Келтирилган оятда тўртта инъом этилган ўрин ёдга олинмоқда: ҳаворий, пайғамбарлар, Инжил воизлари ва чўпону мударрислар.
Ҳаворийлар ва пайғамбарларнинг роллари жамоат қурилишида улкан эди. Павлус бу ҳолатни бундай таърифлайди: “Сизлар ҳам ҳаворийлару пайғабарлар солган пойдеворга асосан бино бўлгансизлар. Бинонинг негиз тоши эса – Исо Масиҳнинг Ўзи” (Эф. 2:20). Ҳаворий ва пайғамбарлар жамоатни ташкил этганда энг муҳим ролни бажаришган. Биринчидан, ҳаворийлар биринчи аср жамоатининг ҳокимлик асоси бўлишган. Бу ваколатлар ҳозир ҳамма имонлиларнинг руҳонийлигида асосланган. Бизнинг давримизда ваколатлик асоси ёки жамоат етакчиларига ёки бошқа тузилишларга топширилади.
Пайғамбарлар Худо томонидан жамоатга берилган ваҳий сақловчилари бўлишган. Ҳозир бу ваҳий Янги Аҳддир. Ҳаворийлар жамоатларни яратиб қурганлар, пайғамбарлар эса ваҳий каломини ўргатишганлар. Кўпинча ҳаворийлар ҳам пайғамбарлар сифатида чиқишган.
Ҳозирги пайтда ҳаворийлар ва пайғамбарлар вазифалари Инжил воизларига ва мураббийчўпонларга юклатилган. Дастлабки жамоатни ҳаворийлар барпо қилишган ва ўстиришган, ҳозир эса Худонинг шоҳлигини кенгайтириш ишлари билан Инжил воизлари шуғулланишади. Пайғамбарлар Каломни ўргатишар эди, ҳозир эса бу ишни чўпон-мураббийлар бажаришади. Меҳнатни бўлиниши мутлақ бўлмаса ҳам, у аввалгидек ҳаракатчан бўлиб қолмоқда, шунинг учун бу ҳаракатлар учун масъул одамлар раҳбардирлар.
Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.