2:47

Чўпонликнинг мақсади

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Худони рози қилиш ва топширилган вазифани бажариш учун Танни бошқариш керак. Раҳбарликнинг номи қандай бўлмасин, унинг номи муҳим эмас, аксинча, маъноли тўлиқлиги муҳим. Одамларни хизматга тайёрлаш, Инжилни ўрганиш ва руҳий камолотга етишга қизиқадиган одамлар билан юзма-юз учрашишдан кўра каттароқ аҳамиятга эга. Жуда кўп ёшлар, руҳий семинарияни тугатиб, одамларни хизматга буюк ваъз тайёрлайди, деб ҳисоблашади. Кучли ваъз — бу биринчи муҳим қадамлигига қарамай, фақат битта воизлик қилиш фойдадан кўра, кўп зарар келтириш мумкин.

Чўпонликнинг мақсади — бу кўп қиррали янгидан тикланишни англатади. Мана шунинг учун одам битта ўзи буни ҳеч қачон енголмайди. Заифни қўллаб-қувватлаш керак, одобсизга – одобни уқтириш, ҳолсизни – мустаҳкамлаш, ёшни – тарбиялаш киради. “Одамлар нимага муҳтож бўлса, ўшандан бошла” деган қоидада бир ҳисса ҳақиқат бор. Вазифани ёппасига бажариш учун бу фикр муҳим ва керакли.

Жамоатнинг чўпонлик коллективи ҳамма мажбуриятларни бажарилишини таъминлайди. Биргаликда меҳнат қиладиган бундай коллективни “янги, яхши чўпон” деса бўлади.

Юқорида айтилганларнинг ҳаммаси жамоат аъзоларини хизмат ишига тайёрлашда муҳимдир. Агар одамларга ғамхўрлик қилмаса, улар севгини сезишмайди ва демак, Худонинг Каломига ўз қалбларини очишмайди. Чўпонлик коллектив чўпонлик назорат учун жавоб берса ҳам, бу ишни фақат жамоат етакчилари бажариши керак дегани эмас. Ўз вазифаларини бажариб чўпонлик назорати билан кераклича шуғуллана олган Масиҳ Тани аъзоларини топишади.

Шу билан биргаликда жамоатнинг ҳамма бор бўлган муҳтожликларини, шулар ичида “сезиладигани” ҳам, энг яхши қаноатланишни топишади. Агар чўпон амалий чўпонлик ғамхўрлигида қатнашмаса ҳам, шуни айтиш керакки, унинг ҳаракатчан бошқаруви остида жамоатнинг бу хизмати энг яхши хизматчиларга тушади.

Чўпон “имонлилар хизматга керак бўладиган таъминотни олиши…” учун қуйилган (Эф. 4:12). Хизматга тайёргарлик – Худованд халқининг аниқ муҳтожлигидир. Худо бундай олий мақсадни халқ олдига қўяди, лекин у, ўша мақсад, кўпинча имонлилар хоҳишлари билан кескин қарама-қаршиликка киради. Жанг бошланади: чўпон нимани танлайди? Қандай йўналишни олади? Худонинг аниқ кўрсатилган мақсадига қарши турган, Худонинг халқи томонидан бўлган босимга итоат қиладими? Ўз имонида куч топиб чўпон-мураббий бунга қаътий қарши туриб, ўзини шу йўналишдан кетишга йўл қўймайди. У ўз ҳаётини Худога топширади ва Худо уларни қандай кўришни хоҳласа, шундай бўлишлари учун одамларни ўз хоҳишларига қарамай иш юритишга чақиради. Ҳа, чўпоннинг хизмати жуда оғир, чунки у ўзининг манфаати учун эмас, аксинча, атрофидаги имонлиларнинг эхтиёжларини қондириш учун жон куйдиради.

Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top