Ассалому алайкум. Қувғинлар мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Жамоатларга йўллаган мактубларда, Павлус у билан бирга хизмат қилган ва унга ёрдам берганларга, айниқса азобли ўлимидан олдин асирликда бўлган маҳбуслар учун ҳамду санолар куйлашни илтижо қилади.
Унинг айтишича, бир эътиқоднинг эгалари Павлуснинг юрагига таскин берар эканлар. Павлус уларнинг севгисини, хизматини ва Жамоа ҳақидаги ибодатларини улуғловчи саноларни куйлар эди.
“Севинаётганлар билан бирга севининглар, йиғлаётганлар билан бирга йиғланглар”, — дейди Павлус Римликларга йўллаган Мактуб (12:15) да. Луқо баён этган Хушхабарда эса Исо Масиҳ Ишаё китобининг 61-бобидан қуйидаги оятларни келтиради: “Худованднинг Руҳи Менга ёр, У Мени муқаддас мой-ла мойлади. Бечораларга мужда етказмоқ учун, дилабгорларга шифо бермоқ учун, асирга: озод бўлгил, басирга: очилсин кўзинг, демоқ-чун, мазлумга эркинликни эълон этиб, марҳамат йили бўлгай демоқ-чун, Худованд Мени юборди” (Луқо 4:18, 19).
Таъқибга учраган биродарларимиз ва сингилларимиз учун имкон қадар шундай хизмат қиламиз. Муқаддас Калом билан уларни илҳомлантириб, ибодат орқали уларни юпатамиз ва қўллаб-қуватлаймиз. Павлус саломини илтижо билан якунлайди: “Қамоқда ётганимни эсингиздан чиқарманглар”. У қўшимча ёрдам ёки юпанч ҳақида илтижо қилдими? Солиҳларни қўллаб-қувватлашга у ҳаракат қилдими? Агар “ҳа” бўлса, унда қандай қилиб? Маҳбусларнинг кишанлари сизга қандай собоқ бериши мумкин?
Қуйида Ёзувдан олинган оятларга эътибор қилинг. Ҳаворийларнинг 16-бобидаги Павлус билан Сила қамоқдалиги ҳақидаги ҳикоядан қандай хулосага келиш мумкин? Сизнингча, Ҳаворийлар 26-боб, 29-оятида Павлус шоҳ Агриппага шундай деганда, нимани назардан тутган: “Хоҳ қисқа, хоҳ узоқ муддатга бўлсин, фақат ўзингизга эмас, балки бугун мени тинглаётганларнинг ҳаммаси ҳам, бу занжирлардан холи, мен каби бўлишларини Худодан сўрар эдим!”
2 Тимўтийга 1:16-оятда Павлус шундай дейди: “Раббимиз Онисифорнинг уйига марҳамат эҳсон этсин. Чунки у занжирбандлигимдан уялмай, бир неча марта келиб менинг кўнглимни кўтарди”. Ва Филимўнга 10-оятда Павлус маҳбуслигида топган асранди ўғли Ўнисим ҳақида илтижо қилади. Бу икки парчада Павлус бизни нимага ўргатади?
Ишаё Китобининг 35-боб, 4-10-оятларини ёд олинг. Бу ерда азоб-уқубатсиз ва дардсиз дунё тасвирланади. Ушбу парчани эслаб қолиб, сиз биродарингиз ёки синглингизнинг азобларини енгиллаштириш ва уларни овутиш учун ҳар доим ҳам керакли бўлган сўзларни топишингиз мумкин.
Раббим сизни Ўз паноҳида асрасин. Омон бўлинг.