3:32

Қувғинларнинг самараси

MP3

Ассалому алайкум. Қувғинлар мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Аҳмад ҳурмат қозонган ислом раҳбари ва ажойиб илоҳиётчи бўлган. Диншунослик соҳасида докторлик диссертациясини ҳимоя қилишга тайёргарлик жараёнида, у Янги Аҳдни ўқий бошлади ва натижада ўзининг бутун ҳаётини Исо Масиҳга бағишлади. 1991 йили шариат қонунлари Суданда давлатники бўлди ва, янги қонунлар мажмуига биноан, Аҳмад маълум бир саволларга жавоб бериши лозим эди. Аммо Аҳмад масиҳийлик эътиқодига бўйсунишини тан олганда, уни ҳибсга олишди, занжирбанд қилиб бир кишилик камерага ташлашди.

Қамоққа ташланганининг биринчи куни кечасиёқ ҳукумат аъзолари Аҳмадни ўлдиришмоқчи бўлишди. Бироқ қандайдир тасодифий ҳолатларга кўра бу амалга ошмади: жазони ижро этиш учун уни автомобилда ҳукм ижро этиладиган жойга олиб бориш керак эди. Аммо ҳеч қаердан машинага қуйгани ёнилғи топилмади.

Кейинги куни у олий ислом суди олдида жавоб бериши керак эди. Аҳмаднинг адвокати дўстона оҳангда ҳамманинг кўз ўнгида Масиҳдан юз ўгиришни, Унга яширинча итоат этишни маслаҳат берди. Лекин Аҳмад бундай таклифни рад этди.

”Исо – менинг ягона ҳимоячим, мен Ундан воз кечмайман” деди. Аҳмадга олти йил қамоқ жазосини тайинлашди. Уни ҳар қандай ҳарбий унвонлардан ва қаерда бўлса ҳам дарс бериш ҳуқуқидан маҳрум қилишди. Ўша пайтга келиб хотини ундан ажрашганди. Уни оталик ҳуқуқидан, автомобилидан, шахсий уйидан ва банкдаги жамғармасидан маҳрум қилишди. Буларнинг ҳаммаси камдек, судьянинг қарорига биноан, агар у қамоқ жазосининг муддати тугагунча исломни қабул қилишдан бош тортса, сим ортида яна қўшимча олти ой ўтириши керак эди. Қамоқ жазоси вақтида “Обдурман” турмаси бўйича Аҳмад унча катта бўлмаган Муқаддас Китоб ва ибодат гуруҳларини тузди. “Уч ой давомида, — дейди Аҳмад, — бизнинг қамоқхонамизда 305 тага яқин одам очиқдан–очиқ Масиҳга имон келтирди, шу жумладан, уларнинг бештаси исломдан келиб бизга қўшилган мусулмонлар эди. “Ниҳоятда хавфли одам” лақабини олган қамоқхона имоми Аҳмадни Хартумдан шарқда жойлашган “Гериф” қамоқхонасига кўчириб ўтказди, аммо у ерда ҳам Масиҳ ҳақида гувоҳлик беришни давом эттирди. Ушбу қамоқхонада Аҳмад ва у билан бирга еттита бошқа масиҳийлар йиғилишлар ўтказа бошладилар. Бир ҳафтадан кейин қамоқхона ҳовлисидаги дарахтларнинг тагида элликтадан ортиқ одам тўпланадиган бўлди.

Яна икки ой ўтгач, қамоқхонадаги масиҳийларнинг сони 115 тага етди. Улар шиддат билан ибодат қилардилар ва Худо уларнинг ибодатларига жавоб берар эди.

Бир куни қўриқчилар ярим тунда Аҳмадни Нил дарёсида чўктириб юбориш ҳақидаги буйруқни олишди. Улар унинг қўл-оёғини боғлаб юк машинасига солишди. Аммо машина кўлга яқинлашаётганда мўъжиза юз берди ва турган жойида қотиб қолди. Ҳайдовчи ва қўриқчиларни ваҳима босди. Аҳмадни ўлдириш ҳақидаги офицер фармонини бажаришдан улар бош тортдилар. Ва тез орада Аҳмадни озод қилишди. “Қамоқхона раҳбарлари у ердаги имонни қабул қилган масиҳийларнинг тобора кўпайиб бораётганлигини кўриб қўрқиб кетишди, — деб тушунтирди Аҳмад, — мени озодликка чиқариб юбориш керак, деган қарорга келишди. Ва шу йўл билан улар мендан қутулишди”», дейди биродаримиз Аҳмад. Раббим сизни Ўз паноҳида асрасин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top