2:45

Сабр-тоқатга давъат этилганлар

MP3

“Аввалги кунларни эсга келтиринглар. Ўшанда сиз зиёни кўриб, азоб-уқубатлар тўла қаттиқ курашга бардош берар эдингизлар. Гоҳ ўзларингиз эл-юртнинг ҳақоратига қолиб, азоб чекар, гоҳ шундай аҳволга йўлиққанларга ҳамдард бўлардингизлар. Маҳбусларнинг алам-аччиғига шерик бўлардингизлар. Сизни янада яхши ва боқий бойлик кутаётганини билиб, мол-мулкингизнинг талон-тарож этилишини хурсандлик билан қабул қилардингизлар. Шундай экан, келажакда улуғ тақдири бор умидингизни ташламанглар. Худонинг иродасини адо этиб, Унинг ваъдасини қўлга киритиш учун сизларга сабр-тоқат керак…” (Ибр. 10:32-36)

Ассалому алайкум. Қувғинлар мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Масиҳийликни қабул қилган синглимиз Паскуалита ўз она шаҳрида, Мексиканинг шимолида даҳшатли қувғинларга учрашига тўғри келди. Бошқа масиҳийларни у ердан қувиб чиқаришарди.

Бир куни кечаси ғазабланган оломон томи сомон билан ёпилган унинг уйини ўраб олди ва ёқиб юборди. Паскуалита эшигини очганда, отилган милтиқ овозлари эшитилди. “Раббим, Сенга ҳамду санолар бўлсин. Фақатгина йигирма бир ўқ менинг танамга кирибди”, — секингина деди у.

Синглимиз Паскуалитанинг бутун бадани ўқлардан илма-тешик бўлибди, битта ўқ ҳаттоки бўйнини тешиб ўтибди. Қандай мўъжиза! Қиз то бир чуқурга тушмагунча югураверди, яна қайта-қайта югурди. Ярим тун бўлгани учун ҳаммаёқ зимзиё, қоронғу. Таъқибчилар шунинг учун ҳам Паскуалитани топа олмадилар.

Қиз жуда кўп қон йўқотди. Паскуалита қачонлардир бир ҳамшаҳарига Масиҳ тўғрисида гувоҳлик берган эди. Ўша аёл Паскуалитани қутқарди ва тезлик билан шаҳарга яқин бўлган шифохонага олиб борди.

Қиз тирик қолди, бироқ унинг оила аъзоларидан уч нафари ҳалок бўлишди.

Синглимиз Паскуалита Раббимизга юзланиб, нола қилди: “Раббий, нега Сен мени бунчалик азоб-уқубатларга дучор қилдинг, ахир, мен ўзимни, бутун оила аъзоларимни сенга топширган эдим-ку?” Кўпинча Паскуалита ҳар қандай вазиятда Унга атаб куйлайдиган сано сўзларини Раббий қизнинг эсига солди: “Мен Масиҳ кетидан боришга аҳд қилдим; ортга ҳеч қандай бошқа йўл йўқ”.

«Ана шунда, — деб эслайди Паскуалита, — Масиҳ кетидан боришга аҳд қилганимдан кейин, ҳар қандай шароитда, ҳар қандай қувғинларда, нима юз беришидан қатъий назар, Унинг ортидан боришим кераклигини мен тушундим. Шу кундан бошлаб менинг ҳаётим фақат Унга тегишлидир. Бу сано менга куч-ғайрат ато этди. Мен яна Масиҳ Хушхабаридан гувоҳлик бериб юрибман ва хочга қўлини қўйган биродарларим ва сингилларимга ҳам, ортга қарамай, олдинга, Масиҳ кетидан боринглар, деб даъват этмоқдаман» деб айтган.

Раббим сизни Ўз паноҳида асрасин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top