Ассалому алайкум. Қувғинлар мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Хитойда ва Суданда, бутун Лотин Америка бўйлаб ва ислом мамлакатларида масиҳийларнинг уй-жойларини ҳукумат мусодара қилмоқда ёки ваҳший тўдалар уларни ёқиб, кулини кўкка совурмоқда. Барибир, Масиҳ шогирдлари шоду ҳуррам.
Биз бу ерда, Масиҳга мурожаат қилганимизда, қувғинга учраган бошқа жамоатларга қараганда азоб чекмаймиз, бироқ бизнинг устимиздан ҳам кўпинча кулишади, дўстларимизни, қариндош-уруғларимизни ва таниш-билишларимизни бизга қўшиб сўкишади, калака қилишади.
Ибронийларга Мактуб муаллифи Худога бўлган бизнинг севгимиз сўнмаслигига даъват этади, Худонинг иродасини адо этишга, қачонлардир юрагимизда чақнаган умид юлдузи порлашига, куч-қувватга тўлиб азоб-уқубатларга бардош беришимизга чорлайди. “Симўн, Симўн! Мана, шайтон сизларни буғдой каби ғалвирдан ўтказишга изн сўради. Бироқ Мен, имондан тоймагил, дея сен учун ибодат қилдим. Сен бир кун қайтиб келганингда, биродарларинг имонини мустаҳкамла” (Луқо 22:31,32). Исо Масиҳ Симўн учун ибодат қилгани сингари, биз ҳам бир-биримиз учун ибодат қилайлик, токи васвасага тушиб қолмайлик ва Масиҳга бўлган севгимиз ҳеч қачон сўнишига йўл қўймайлик.
Ибронийларга Мактубда “маҳбусларнинг алам-аччиғига шерик бўлган” руҳонийлар ҳақида айтилади. Ҳар бир масиҳийнинг вазифаси айнан шундан иборатдир. Имонлилар, айниқса нисбатан озодликка эга Ғарбликлар, жабр-зулмдан азоб чекаётган имонлиларни руҳан қўллаб-қувватлашлари лозим; шунингдек, улар қувғинга учраганларнинг имкон қадар жисмоний талабларини мукаммаллаштиришлари, далда беришлари ва кўнгилларини кўтаришлари керак.
Оғир вақтларда биродар ва сингилларингизнинг иштироки сизга қандай ёрдам берган? Худо қандай қилиб сизнинг эҳтиёжларингизни биродарларингиз ва сингилларингиз орқали қондирган. Бошқа жамоатларда қувғинга учраган биродар ва сингилларингизнинг ҳаётида сиз қандай иштирок этишингиз мумкин? Матто баён этган Хушхабарнинг 25-боб, 35-46-оятларида Исо муҳтожларга ёрдам беришга даъват этади. Унинг таъкидлашича, биз биродарларимизга неки қилган бўлсак, Масиҳга қилган бўламиз.
Филиппиликларга Мактубнинг 4-бобида Павлус Филиппидаги қувғинга учраган жамоат аъзоси сифатида гапиради. Павлус ўз муҳтожликлари ҳақида сўзлайди, филиппиликларнинг унга қилган ғамхўрликлари ва ёрдамлари, уни қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорчилик билдиради. Қувғинга учраган жамоатнинг аъзоси бўлиш жуда оғир, чунки унинг эҳтиёжлари ниҳоятда юксак ва машаққатлидир. Аммо барибир Павлус имонлиларни руҳан тушкунликда қолмасликка даъват этади. “…Яхшилик қилишдан безмайлик. Агар бўшашмасак, ўз вақтида бунинг ҳосилини ўриб оламиз” (Галатияликларга 6:9).
Раббим сизни Ўз паноҳида асрасин. Омон бўлинг.