3:07

Ўзимни Аюб пайғамбар сингари ҳис қилардим

MP3

“Эй биродарларим, турли синовларга дучор бўлганингизда, уни катта севинч билан қабул қилинглар. Шуни билингларки, имонингизнинг синалишидан сабр-тоқат ҳосил бўлади. Сабр-тоқат тўла самарасини кўрсатсин, токи сизлар ҳеч бир нарсадан камчиликсиз, комил ва нуқсонсиз одамлар бўлинглар” (Ёқуб 1:2-4) Ассалому алайкум. Қувғинлар мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.

Джон Эндрюс – Масиҳга хизмат қилишни яхши кўрган Рангуна, Бирмалик ҳурмат қозонган жамоат чўпони. Бир неча йил олдин унинг қизи жигарнинг вирусли яллиғланишидан вафот этди. Икки ойдан кейин бундай мусибатни кўтара олмай унинг хотини ҳам абадий ҳаётга равона бўлди. Яна олти ой ўтгач, тўсатдан унинг ўғилларидан бири қазо қилди. Биродар Эндрюс ғам-ғуссадан эзилиб кетди. “Мен ўзимни Аюб сингари ҳис қилардим, фарқи шунда эдики – ҳеч ким мени йўқлаб келамасди”, — деб эслайди у. Вер Энрикес – Бангкокдаги бир ташкилотининг ишчиларидан бири, ёшгина филиппилик йигит бу вазиятдан хабар топди ва биродар Эндрюсга тасалли бериш учун зудлик билан йўлга отланди.

“Менинг бошимга шунча мусибатлар ёғилган пайтда ёрдам бергани келганингиз учун Сиздан бениҳоят миннатдорман”, — деди унга биродар Эндрюс.

Агар сиз бугунги кунда биродар Эндрюснинг уйига ташриф буюрсангиз, уни жажжигина набираларининг қуршовида кўрасиз. Қувноқ болакайларнинг шод-хуррам қийқириқлари узоқдан эшитилиб туради. Биродар Эндрюс эса хурсандчиликдан жилмаяди ва ўз ҳаётидаги бебаҳо сабоқ билан ўртоқлашади.

«Сабр-тоқат қилганим учун Худо мени тақдирлади, — дейди у сизга, — зеро У менинг чилпарчин бўлган юрагимни шифолади!».

Павлус ва Сила машаққатли синовлардан ғолиб бўлиб чиқишди. Ҳаворийлар Фаолиятининг 16-боб, 22-23-оятларида айтилишича, оломон Павлус билан Силага ёпирилишди, уларнинг уст-бошини йиртиб олиб, калтаклашишди. Жуда кўп калтаклашгандан кейин уларни зиндоннинг ички бўлмасига қамаб, оёқларини кундалаб қўйишди. Бундай муносабатга уларнинг жавоби қуйидагича эди: “Тун яримлаб қолганда, Павлус ва Сила ибодат қилиб, Худони куйлашар эди; маҳбуслар эса уларни тинглаб туришарди” (Ҳаворийлар 16:25).

Қувғиндаги сабр-тоқат дарси келажакдаги синовларга уларни мустаҳкамлаганига ишонч ҳосил қилиш учун Ҳаворийлар Фаолияти Китобини бошидан охиригача ўқиб чиқиш керак. Павлус ва Сила сабр-тоқатнинг аҳамияти нақадар бебаҳо эканлигини жуда яхши тушунар эдилар. «Худонинг муқаддаслар учун кураши камоннинг ёйига ўхшайди. Худо ёйни маълум бир нуқтагача тортади. Камон: “Энди бошқа кучим йўқ”, — деб айтишига қарамасдан, Худо унинг гапини эшитмаганга олиб, ёйни янада мақсад сари тортаверади. Чунки Худонинг Ўз мақсади бор. Имонлиларнинг сабр-қаноати шундан иборатки, то Худо бу камондан ёйни отмагунча, чидаш керак, сабр қилиш керак». Сабр-қаноати туфайли Худонинг ҳузур-ҳаловатига сазовор бўлган имонлилар Унинг нуқтаи назарига биноан ҳаракат қиладилар. Уларнинг фикрича, фақатгина ҳозирни ўйламаслик керак. Раббим сизни Ўз паноҳида асрасин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top