3:27

Жамоатингизни Марҳаматланг

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳар бир имонли ўз жамоатини турли йўллар билан марҳаматлаши мумкин. Бир опамиз аёллар гуруҳи ва Муқаддас Китобни ўрганиш дарслари ҳақида шундай деган эди, “Жамоатимиздаги бир гуруҳ аёллар билан Павлуснинг Римликларга мактуби 8 бобни ўқиганимиздан кейин, Худонинг Каломини Худонинг фарзандлари билан бирга ўқиш инъом эканлигидан ҳайратга тушдим. Худонинг ҳар қандай фарзанди билан эмас, айнан жамоатимиздаги аҳдлашган опа-сингилларимиз билан бирга ўқиш ёқимли эди. Кўпгина яхши ташкилотлар Муқаддас Китоб ўқиш орқали яхши ишлар қилишга ҳаракат қилишади. Мен бутун шаҳар миқёсида Муқаддас Китоб дарслари ўтилишини, турли хил онлайн форумлар ва иловалар борлигини биламан ва яқинда китоб чоп этган муаллифлар олти ҳафталик сессиялар ўтишини эшитганман. Албатта, Худонинг Каломини ўқиш ўқимасликдан кўра доим яхшироқ бўлган.

Narrator 2 Аммо, энг яхшиси жамоатингиздаги биродарлар билан бирга йиғилинг. Сизга бунинг учта сабабини келтириб ўтамиз. 1. Худонинг Каломини жамоат аъзолари билан бирга ўрганиш бир-биримизга берган жамоат аҳдимизни бажаришимизга ёрдам беради. Кўпгина жамоатларнинг ўз қоидалари ва имон аҳдлари бор. Улар тахминан мана шундай жаранглайди: Биз биргаликда Масиҳийча севгида юрамиз, бир-биримизга меҳр билан ғамхўрлик қиламиз; бир-биримиз учун ибодат қиламиз; чин юракдан далда берамиз, огоҳлантирамиз, танбеҳ берамиз ва вақти келса бир-биримизга насиҳат қиламиз; Худонинг инояти билан дунёда эҳтиёт бўлиб яшашга ҳаракат қиламиз. Сувга чўмганимизда У билан бирга кўмилганимизни, янги ҳаёт учун тирилганимизни ҳамда энди янги ва муқаддас ҳаёт кечириш мажбуриятимиз борлигини ёдимизда тутиб, нопокликни ва дунёвий истакларни рад этишга интиламиз.

Narrator 1 Муқаддас Калом дарсимизда кўпинча, бир саволни муҳокама қиламиз: “Бир-биримиз билан тузган аҳдимиз асосида яшаётганимизда бу парчани жамоатимиз ҳаётига қандай қўллаймиз?” Римликларга 8 бобни мулоҳаза қилаётганимизда, биз қуйидаги мавзуларни муҳокама қилдик: Муқаддас Руҳ амри билан яшаш, Қийинчиликларда хурсанд бўлиш, Гуноҳ учун ўлик бўлиш, Руҳнинг фикрига эга бўлиш, Худо қабул қилган фарзандлар ва Масиҳнинг баракаларига меросхўр бўлиш қандайлигини тушуниш, Худони севганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилишига ишониш. Бу парчалардан ажойиб очиқликларни оламиз. Айниқса, бу парчаларни солиҳ ҳаёт кечириш учун курашларимиз давомида кўрган қийинчиликларимизга гувоҳ бўлган опа-сингилларимиз билан бирга ўқиш орқали яна ҳам кўпроқ очиқликларга эга бўламиз.

Narrator 2 Худонинг Каломини ўқиганимизда, ўрганганимизда ва Унинг Каломига итоат этиб, бир-биримизга иноятда ўсишга ёрдам берганимизда, жамоатда бир-биримизга берган аҳдимиз асосида фаол ҳаёт кечираётган бўламиз. 2. Четдан шогирд орттирсак, жамоат гуллаб-яшнамайди. Энг аввало ўзимизнинг маҳаллий жамоатимиздан шогирд орттириб, уларга таълим-тарбия беришимиз керак. Шаҳар миқёсида тадбирларга ёки кўча охиридаги жамоатнинг чуқур ҳурматга эга серғайрат нотиғига бўлган интилишни тушунаман. Бироқ биз хабарчи, жой ёки тингловчилардан кўра, кўпроқ Худонинг Каломига эътибор қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Агар биз ўз жамоатимиздан ташқаридагилар билан ишлайдиган бўлсак, жамоатимиз аъзоларининг имонда мустаҳкамланиши ва руҳда қайноқ бўлиши каби имкониятларни қўлдан бой берамиз. Азиз биродар, бизнинг кейинги суҳбатимизни кутинг, бу ҳақида сиз билан яна суҳбатлашиш умидидамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top