3:15

Жамоатингизни марҳаматланг 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Мавзумизнинг сарлавҳаси “Жамоатингизни марҳаматланг”, деб номланиши бежизга эмас. Агар Худованд бизни бирор жамоатга қўйган бўлса, демак ўша жамоат ичида биз кўп нарса ўрганишимиз, ўсишимиз ва ўз ўрнида Худонинг ҳар биримизга берган марҳамати билан жамоатимиз аъзоларини марҳаматлашимиз керак. Шогирд орттириш ҳақида фикрингиз қандай? Шогирдлик муносабатлари фақатгина истаган пайтимизда ёки баъзи-баъзида бўладиган муносабат эмас. Бундай муносабатлар юзаки, кўришганда оддий, ҳар доимгидек “Аҳволларингиз яхшими?” каби саволлар билан чегараланиб қолмаслиги керак. Худонинг Каломини жамоат аъзолари билан биргаликда ўрганганимизда бизда доим ва мақсадли равишда насиҳат қилишга имконият бўлади. Вақт ўтиб юқоридаги оддий мавзулар, учрашувга чиқиш қийинчиликлари, ишдаги келишмовчиликлар, янги фарзанд, оилавий жанжаллар каби чуқурроқ ва ҳаётий мавзуларга ўзгаради.

Narrator 2 Муқаддас Китоб бу мавзуларнинг ҳаммасига жавоб беради. Шунинг учун, келинг, атрофингиздаги Масиҳий аёллар билан Худо Каломини ўрганиб, бу жараёнда эришилган, узоқ қоладиган ҳосилнинг баракаларидан баҳраманд бўлайлик. 3. Жамоат аъзоси сифатида сизнинг тажрибангизни оширади.Ўзингизни жамоатдан узилгандек ҳис қиляпсизми? Жамоатдан “олаётган”ларингиз сизни қониқтирмаяптими? Сизни ишонтириб айтаманки, жамоат аъзолари билан бирга ўтириб, Худонинг Каломини ўқиш сизга ўзгача яқинликни ва жамоатга боғлиқлик ҳиссини қайтаради. Агар кўпгина Масиҳийлардан, “Жамоатдан нимани кутасиз?”, деб сўрасангиз, улар, “Бирликни”, деб жавоб беришади. Худонинг Каломини бирга ўқиш шундай бирликни шакллантиради. Бу биродарларни бирлаштиради. Биродарлар ҳар сафар Худонинг Каломини бирга ўқиш пайтида янги нарсани ўрганадилар ва ҳар сафар Худонинг Каломига биргалашиб, итоат қилиш имкониятига эга бўладилар.

Narrator 1 Жамоат чўпонлари эса, жамоатдаги аёллар орасида кўпгина сабабларга кўра, бундай муносабатларни шакллантиришга ҳаракат қилишлари керак. Энг аввало, ўзлари биладиган аёлларнинг таълим бериши ҳеч кимни шубҳали теологияга етакламаслигига ишончлари комил бўлади. Афсуски, бирор бир шахс томонидан ёки онлайн ўргатиладиган донғи чиққан Муқаддас Калом дарслари ҳақида бундай дея олмаймиз. Бундан ташқари, Муқаддас Китобни бирга очганимизда, Худонинг сифатлари ҳақида кўпроқ билимга эга бўламиз ва бу бизни яна ҳам яқинроқ қилади. Нима учун жамоат чўпонлари бу муносабатни қўллаб қувватлашлари кераклигига яна бир сабаб бу якшанба тонгидаги йиғилишларимизнинг таъсирини кучайтиришидир. Якшанба кунида ўқиган парчамиз, бизнинг Римликларда ўқиган мавзумизга мос келса, қандай ажойиб.

Narrator 2 Ҳамда ваъзда олган маълум бир очиқликларимизни кундалик ҳаётимизга қандай қўллаш мумкинлиги ҳақида доим муҳокама қилишимиз ҳам мумкин бўларди. Худонинг сўзини маҳаллий жамоатда эшитганларимиз асосида ўрганганимиздагина ваъздан Муқаддас Каломни ўрганиш дарсларига ўтишимиз мумкин. Баъзи вақтларда жамоатдан ташқаридаги Муқаддас Каломни ўргатиш дарсларига қатнаш ёки онлайн гуруҳларга қўшилиш чиндан ҳам фойдали бўлиши мумкин. Бироқ Худонинг Каломини жамоатингиздаги бошқа аёллар билан бирга ўрганиш қалбингизга ва жамоатнинг бирлигига қанчалик фойда келтиришини бир ўйлаб кўришингизни маслаҳат берган бўлардим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top