3:32

Худонинг Ваъдаси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Ҳар сафар, ибодат қилганимизда, Исо Масиҳнинг азобларини ҳис қила оламизми? Ота буни шахсан сиз учун қилганини-чи? Ота, буни мен учун қилдингми, деб ибодат қила оламизми? Гўлгота тепалиги Худонинг инъомларига тўла бўлиши мумкин эдими? Тасаввур қилинг, хочга қўлингизни теккизиб, унинг ёғочини ҳис қилганингизда тиконли тождан қолган изни кўрасиз, михнинг ўткир учига бармоғингизни теккизинг ва бир зум тўхтаб, қулоқ солинг. Эҳтимол, Унинг шундай шивирлаётганини эшитарсиз: “Мен буни сен учун қилдим”.“Табиатингни зулмат босган томонини Мен Ўзимга оламан” Калом шундай дейди, Фосиқларнинг гуноҳкорлиги ҳақида юрагимда бир башорат бор: Гуноҳкор киши Худодан қўрқмайди. Болалар учун ёзилган «Соҳибжамол ва Маҳлуқ» эртагини ҳамма яхши билади. Қизиқ, агар Соҳибжамол пайдо бўлмаганида, Маҳлуқнинг ҳоли нима кечарди? Сиз бу ҳикояни биласиз.

Narrator 2 Ўз вақтида унинг қиёфаси чиройли, саройи ҳам ҳашаматли бўлган. Лекин буларнинг бари қарғиш теккунича, қасрни ҳам шаҳзоданинг юрагини ҳам зулмат қоплаб олгунича бўлган даврлар эди. Зулмат қоплаб олганидан кейин шаҳзода ўзининг қўрқинчли қиёфасини ҳамда баданидаги тангаларни яшириш учун қасрга яшириниб олганди. Лекин қиз қасрга келганида ҳаммаси ўзгариб кетди. Агар қиз унга бефарқ бўлганида, нима бўларди? Бу борада қизни ким айбларди? Ахир, шаҳзода қўрқинчли эди-ку. Жундор. Оғзидан сўлаклари оққан. Ўкирадиган. Тажовузкор. Қиз эса жуда гўзал. Ҳайратланарли даражада ажойиб. Ўта меҳрибон. Агар ер юзида исми жисмига монанд иккита жонзот бўлганида, у ҳолда улар Соҳибжамол ва Маҳлуқ деб аталмасмиди? Ким қизни бефарқликда айблай оларди? Бироқ қиз бефарқ бўлмади. Соҳибжамол уни севгани учун Маҳлуқ яна ўз ҳолига қайтди.

Narrator 1 Бу ҳикояни шунчаки эртак бўлгани учунгина эмас, балки ўзимизни эсга солгани учун ҳам яхши биламиз. Бизларнинг ҳар биримизнинг ичимизда мана шундай маҳлуқ яшайди. Азалдан шундай бўлган эмас. Қачонлардир инсониятнинг юз қиёфаси чиройли, қаср эса ҳашаматли бўлган. Лекин бу лаънат пайдо бўлгунича, яъни Одам Атонинг қалбини ҳамда боғни зулмат қоплаб олгунича шундай бўлган. Лаънат пайдо бўлганидан кейин биз ўзгариб қолганмиз, маҳлуққа айланганмиз, бадбашара, қўпол, ёвуз бўлиб қолганмиз. Қилишимиз лозим бўлмаган ишларни қиламиз ва буларни нима учун қилаётганимиздан ажабланамиз. Кўпинча, ичимиздаги маҳлуқ ўзини кўрсатади. Кейин эса қилган ишимиздан уялиб, “Нима учун бундай қилдим?”, деймиз. Павлуснинг ҳам шундай ҳолга тушгани бизга умид беради, “Хоҳлаганларимни қилмайман, аксинча нимани ёмон кўрсам, шуни қиламан” (Рим 7:15).

Narrator 2 Муқаддас Каломда ёзилган инсонлар ичида Павлус ичидаги маҳлуқ билан курашган ягона инсон бўлмаган. Каломдан маҳлуқ ўз қиёфасини кўрсатмаган саҳифани топиш мушкул. Шоҳ Шоул қўлига найза олиб, ёш Довудни таъқиб қилган. Шакам Динанинг номусига теккан. Динанинг ака-укалари Шакамни ва унинг дўстларини ўлдиришди. Лут яшаш учун Садўмга бориб, кейин у ердан қочиб кетган. Ҳирод Байтлаҳмда чақалоқларни ўлдирган. Бошқа Ҳирод Исонинг амакиваччасини қатл қилган. Агар Муқаддас Калом Яхшилик Китоби деб аталган бўлса, унда исмлари тилга олинган инсонлар туфайли эмас. Бу ҳикояларда қон ҳудди китобни ёзаётган перодан томган сиёҳдек шиддат билан оқмоқда. Лекин маҳлуқнинг ёвузлиги ҳеч қачон Масиҳ қатл қилинган кундагидек шавқатсиз бўлмаган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top