3:30

Худо ҳар бир инсондан фойдаланади

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худо ҳар бир инсондан фойдаланишини биласизми? У фойдаланмайдиган инсоннинг ўзи йўқ. К.С. Льюис ҳам буни тасдиқлаши мумкин. Йигирманча асрни Льюиссиз тасаввур қилишни истамаган бўлардик. Оксфорднинг бу профессори ўсмирлик пайтида Масиҳни қабул қилган ва унинг қалами миллионлаб инсонларнинг Масиҳга келишига сабаб бўлган. Унинг ўзи ҳам буни ҳохламаган, чунки ўзи ҳам имонсиз бўлган. Яна бир инсоннинг исми Т. Д. Уэлдон эди. У ҳам Льюис каби атеист бўлган. У ҳақда ёзган бир ёзувчининг сўзларига кўра: “у барча эътиқодларни ва деяри барча ижобий сўзларни масҳара қилган”. Льюиснинг ёзишича, Уэлдон “ҳамма нарсаларни кўриб тургандек ишонган ва мустаҳкам асос билан яшаган”. Уэлдон жуда ақлли, ғайриоддий имонсиз эди. Унинг танқиди Льюиснинг ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. У Хушхабарнинг илоҳий асосларини ўрганаётган эди.

Narrator 2 Қароқчи Уни инкор қилган инсон сабабли Масиҳни қабул қилган. Бу олим эса Масиҳга ишонмайдиган инсон сабабли Масиҳга келди. Худо фойдалана олмайдиган инсоннинг ўзи йўқ. Ва…Худо гапира олмайдиган тил ҳам йўқ. Ўткинчи ҳар қандай одам бу ёзувни ўқий оларди, чунки қадимги дунёнинг учта буюк тили – орамий, лотин ва юнон тилларида ёзилган ёзувни ҳамма ўқий оларди. Орамий тил Исроил ҳалқининг тили, диний тил эди; лотин тили римликларнинг тили бўлиб, қонун ва бошқарув тили ҳисобланарди; юнон тили эса Юнонистоннинг тили бўлиб, маданий тил ҳисобланарди. Мана шу уччала тилда ҳам Масиҳнинг шоҳ эканлиги ёзилган эди. Бу Худонинг бутун инсоният учун “Масиҳ – Шоҳ”, деган ҳабари эди. Ҳар хил тилда ёзилгани билан ҳабарнинг маъноси бир хил эди. Исо – барча инсонларнинг шоҳи бўлгани каби, бу ҳабар ҳам барча инсонларнинг тилида ёзилган эди.

Narrator 1 Худо гапира олмайдиган тилнинг ўзи йўқ. Бу эса қизиқ саволга олиб келади: Худо сизга қайси тилда гапиради? Биласизми, Худо чиндан ҳам гапиради. У бизга биз тушунадиган ҳар қандай тилда гапиради. Баъзан У бизга “фаровонлик тилида” гапиради. Ўзингизга тўқмисиз? Қарзларингиз тўланганми? Чўнтагингизда пулингиз борми? У сизга айтмоқчи бўлганларини эшитмай қолмаслик учун ўзингизда бори билан мағрурланманг. Эҳтимол, сиз бошқаларга бера олишингиз учун сизда шунча кўпдир? “Худо сизларнинг ҳаётингизни ҳар жиҳатдан иноятга тўлдириб-тоштиришга қодирдир. Шунда ҳар доим, ҳар жиҳатдан, ҳамма эҳтиёжингиз қондирилади ва сизлар янада кўпроқ ҳар хил ҳайрли ишлар қиласизлар” (2Коринфликлар 9:8). Худо “фаровонлик тилида” гапиряптими? Ёки сиз “муҳтожликларнинг маҳаллий шевасини” эшитяпсизми?

Narrator 2 Биз албатта, У бизга фаровонлик тилида гапиришини истаймиз, лекин У ҳар доим ҳам бундай қилмайди. “Муҳтожлик тили” ҳақида эшитганмисиз? “Қайғу тили” ҳақида-чи? Нима ҳам дердик, биз бундай атамалардан қочамиз. Бироқ, Худо касалхона коридорлари ҳамда краватлари орқали аниқ гапиришини ҳаммамиз яхши биламиз. “У менга ором беради” (Забур 22:2) деганда, Довуд нимани назарда тутганини биламиз. Ҳеч нарса нозик танамизчалик эшитиш қобилиятимизни Самога жалб қила олмаса керак. Худо ҳамма тилларда гапиради – ҳатто сиз гаплашадиган тилда ҳам. Ахир У: “Сизларга Мен йўл кўрсатаман, юрадиган йўлларингизни кўрсатаман” (Забур 31:8), демаганми? “Худонинг оғзидан чиққан ўгитларга қулоқ тут”, деб айтилмаганми? Худо сизга қайси тилда гапиради? У гапирганидан хурсандмисиз? У сизга гапираётган экан, демак У сизга бефарқ эмас. “Эгамиз Ундан қўрқадиганларга Ўз ниятларини ишониб билдиради” (Забур 24:14) деб айтилган сўзларни билиш ёқимли эмасми?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top