3:43

Либосларда Унинг ваъдаси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Либослар бизнинг кимлигимиз ва табиатимиз ҳақида сўзлаши ҳеч бирингизга сир бўлмаса керак. Англаганингиздек, бугунги суҳбатимиз либос ҳақида бўлади. Тўртинчи асрнинг олийруҳонийси Аврелий Августин, шундай деган эди, “Бироқ, бегуноҳ Исо Масиҳ… шу йўл билан бизнинг айбларимизни ювиш ва бизни жазодан озод қилиш учун барча азобларимизни Ўзига олди.Чунки Масиҳ бизни Худога яқинлаштириш учун, бизнинг гуноҳларимиз учун азоб чеккан. (1 Бутрус 3:18) Сиз қаерда ишлашингизга қараб, шунга монанд кийинасиз. Баъзи касб эгаларининг ўз иш кийимлари бор. Табиийки, ишга ёки меҳмонга муносиб кийинмаслик, ишхонага ёки мезбонга бўлган ҳурматсизликни кўрсатади. Агар диққат қилган бўлсангиз, хочда ҳам айнан шундай воқеа содир бўлган эди. Худонинг дастурхонида пала-партиш кийинганлар учун жой йўқ. Бизларнинг қайси биримиз шундай кийинмаганмиз?

Narrator 2 Бизнинг маънавий кийимларимиз тартибсиз. Ҳа, Худонинг дастурхонига ўтириш талаблари юқори, лекин Худонинг Ўз фарзандларига бўлган севгиси ундан ҳам юқори. Шунинг учун, У бизга инъом таклиф қилмоқда. Чоксиз тўқима. Худованд Ўзининг Ўғли Исо Масиҳ кийган либосни таклиф қилмоқда. Каломда Исо кийган кийим ҳақида кам гапирилган. Унинг амакиваччаси Яҳё Чўмдирувчи қандай кийинганини биламиз. Диний уламолар қандай кийим кийганидан ҳам ҳабаримиз бор. Бироқ, Масиҳ қандай кийим кийганини аниқлаш мушкул: Унинг кийими бошқаларга қўлини теккиза олишига тўсқинлик қиладиган даражада ёмон ёки бошни айлантирадиган даражада жимжимадор эмасди. Исонинг кийимлари ҳақидаги бир эслатма эътиборга лойиқ. “Аскарлар… Унинг кийимларини олдилар. Кийимларини тўрт бўлакка бўлиб, ҳар бир аскарга бердилар. Ички кўйлагини ҳам олдилар. Ички кўйлак бошдан-оёқ чоксиз бир тўқима эди.

Narrator 1 Бу кийим Исонинг энг қимматбаҳо бойлиги бўлган бўлса керак. Яҳудийларнинг одатига кўра, ўғил уйни тарк этишидан олдин она ўз ўғлига шундай либос тўқиб, ҳадя қилиш шарт бўлган. Марям ҳам Исога шундай қилганми? Буни билмаймиз. Лекин бу тўқима тикилмаслигини, бошдан-оёқ чоксиз тўқима бўлишини биламиз. Каломда кўпинча, бизнинг ҳатти-ҳаракатларимиз кийган кийимимиз каби тасвирланади. Бутрус бизни “ўзимизни камтар тутишга” даъват қилган. Кийим инсоннинг табиатини ифодалайди, Масиҳнинг кийимига қарасак, Унинг табиати чоксиз, итоаткор, ягона бўлган. У Ўз либосидай бутунлай мукаммал бўлган. “Бошдан-оёқ чоксиз тўқима”. Исонинг табиати осмондан ергача, Худонинг ўй-ҳаёлларидан Исонинг қилган ишларгача, Худонинг кўз ёшларидан Исонинг азобларигача, Худонинг сўзларидан Исонинг жавобларигача ёйилган бир бутун чоксиз тўқима эди.

Narrator 2 Лекин Масиҳ хочга михланишга ҳукм қилинганида, У Ўзининг чоксиз мукаммаллик либосини ечиб, Ўзига бошқа либос – таҳқирланиш либосини олди. Ечинтириш орқали таҳқирлаш. Онаси ҳамда яқинлари олдида ечинтирилди. Оиласи кўз олдида шарманда қилинди. Енгилиш орқали таҳқирланиш. Диний уламолар бир неча соат давомида азоб бериб, ғолиб бўлишди, Масиҳ эса енгилди. Ўз айбловчилари олдида шарманда бўлди. Лекин энг ёмони шундаки, У гуноҳ учун таҳқирланишни Ўзига олди. “У гуноҳларимизни Ўзига олди, аъзойи бадани ёғочда азоб чекди. Шу туфайли биз гуноҳ учун ўлганмиз ва солиҳ ҳаёт кечира оламиз” (1Бутрус 2:24). Исонинг хочдаги кийими – сизнинг ва менинг гуноҳларим эди. Хочга михлаш шунчалик жирканчли бўлганидан, Цицерон шундай ёзган: “Хочнинг номи биздан, рим фуқароларининг танасидан, ўй-ҳаёлларидан, кўзларидан, қулоқларидан ҳам йироқ бўлсин”.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top