Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Ҳаётда муваффақиятли ва бахтли бўлиш осон эмас, бунинг учун кўп меҳнат ва изланиш керак. Муваффақиятга элтувчи йўл машаққатли бўлиши мумкин, бироқ уни ҳеч ким сиз учун босиб ўтмайди. Фақат ўзингизгина ўз ҳаётингиз учун масъулсиз. Шунинг учун баҳоналар изламанг, ҳаракат қилинг. Қандай баҳоналар бизни муваффақиятга эришишимизга ҳалал беради? Булар ҳақида бирин-кетин сизга маълумот берамиз. Муваффақиятга эришишда сизга халақит берадиган биргина инсон бу – сизсиз. Жамият ҳам, давлат ҳам, бошқа биров ҳам эмас. Сўзсиз, айримларнинг имкониятлари кўпроқ, масалан, ўзига тўқ ота-оналарнинг фарзандлари. Бироқ ҳеч нарсага қарамай, ҳар қандай инсон ўз мақсадига эришиши мумкин. Бунинг учун сизга олға ҳаракат қилиш имкониятини бермаётган фикрлардан халос бўлиш лозим. 1. «Муваффақиятли бўлишим учун олий маълумотга эга бўлишим керак»
Narrator 2 Кўпчилик шундай деб ўйлайди. Йўқ. Орзуингиздаги ҳужжат бирор киши учун кунига 8 соат ишлашни истаётган бўлсангизгина керак бўлади. Агар ўз ишингизни очсангиз, ўз-ўзингизга хўжайин бўласиз. Олий маълумотсиз ҳам бизнес қуриш мумкин. Facebook асосчиси Марк Цукербергни ёдга олинг. У энг машҳур ижтимоий тармоқни яратиш учун Гарвардни ташлаб кетган. У ўзи севган ва қўлидан келган иш билан шуғулланган. Бу эса унга катта бойлик орттиришда қўл келди. Университет автоматик тарзда ақллироқ бўлиб қолишни кафолатламайди. Мустақил ўқиб-ўрганиш кўпинча анча самарали. 2. «Вақтим йўқ» — Инсонлар ўз муваффақиятсизликларини кўпинча ана шу тарзда оқлашади. Бир дақиқа ҳам бўш вақти бўлмаган одамни излаб топиш мушкул бўлса керак. Компьютер ўйинларини ўйнаш ёки янгиликлар лентасини кўздан кечириш ўрнига ўзингиз севган иш билан шуғулланинг.
Narrator 1 Севимли машғулотингиз муваффақиятли бизнесга айланиши мумкин. Албатта, баъзида дангасалик устунлик қилади. Бироқ мақсад сари майда қадамлар билан ҳаракат қилсангиз, охир-оқибат қатъиятлилигингиз учун мукофотга эга бўласиз. 3. «Ёшим ўтиб қолди» — Бу сизни тўхтатишга арзийдиган баҳона эмас. Сиз ҳали ҳам бир пайтлар қилмоқчи бўлган ишингизни қилиш учун куч топа оласиз. Истак ва ҳаракат бўлса кифоя. Миянгиз ҳали ҳам ишламоқда. Ҳали ҳам вақтингиз бор. Тирик экансиз, истаган нарсангизга эришишингиз мумкин. Ўқиш-ўрганишнинг кечи йўқ. Ҳатто 20 ёшдан анча катта бўлсангиз ҳам бу қўл қовуштириб ўтириш учун баҳона бўлолмайди. 4. «Бу жуда мураккаб. Нимадан бошлашни билмайман» — Бошлаш доим оғир. Ташаббус кўрсатинг. Фойдали маълумотни излашни бошламасангиз, бирор янги нарса ўрганолмайсиз. Ёрдам сўраб касбининг усталарига мурожаат қилинг.
Narrator 2 Истак бўлса, истаган мавзуда маълумот топа оласиз. Асосийси, сиз ўзингиз бундан совумаслигингиз ва суриштиришда, ўрганишда давом этсангиз бас. Ҳаракатни бошлашга ҳалал берадиган баҳоналар доим топилади. Аммо ҳаммасини яхшилаб ўйлаб кўриб, сизни олдинда кутаётган муваффақият томон қадам ташланг. Албатта, биринчи қадамлар оғир бўлиши мумкин, аммо ҳаракат қилганингиз сари қадамлар илдамлашиб бораверади. Саёҳатдаги энг мураккаб иш – уйдан чиқиб олиш. Шунчаки бошланг. Қўрқувларни енгинг. Бунда сизга мадад берадиган ва сизга илҳом бериб, қўллаб-қувватлайдиган дўстингизнинг сўзлари ёрдам беради. Бошлаб олгандан кейин эса, қўрқувларингизни юзингизда табассум билан ёдга оласиз. Хуллас, ҳаммасига эриша олишингизга ишонинг. Буни албатта уддалайсиз.