3:27

Аҳдга Киритилганлар

MP3

Narrator 1 “Довуднинг наслини бу ерда кўкартираман, Ўзим танлаган шоҳнинг чироғини ўчирмайман. Унинг ғанимларини шармандаликка ўрайман, Шоҳнинг бошидаги тожи эса порлаб тураверади.” (Заб. 131:17-18) Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худованд Довудга берган ваъдалардан ким манфаат кўради? Худонинг Иброҳимга берган ваъдалари фақат Иброҳимнинг ўзи учун эдими? Йўқ, унинг авлодлари ва Худонинг оиласига қабул қилинган бизлар учун ҳам эди. Энди, Забур 131:17-18 оятларни яна бир марта ўқиймиз: “Довуднинг наслини бу ерда кўкартираман, Ўзим танлаган шоҳнинг чироғини ўчирмайман. Унинг ғанимларини шармандаликка ўрайман, Шоҳнинг бошидаги тожи эса порлаб тураверади.” Бу оятларни яхшилаб ўқиб кўрсангиз, Ишаё пайғамбар китобида ёзилган баъзи оятлар ёдга тушади.

Narrator 2 Энди, бу оятни Ишаё 55 боб 1 ва 3 оятларга боғлаб ўқиб кўринг, “Эгам айтар: “Эй ташна бўлганлар! Ҳаммангиз сувга келинглар! Эй пулсизлар, келинг, сотиб олиб, енглар! …Довудга ваъда берган содиқ севгим ҳақи Сиз билан абадий аҳд тузаман.” Бунга бошқа томондан қарайдиган бўлсак, бу ваъдани шундай изоҳлаш мумкин: Ўзининг кимлиги ва қилган ишларига таянмай, аксинча, Масиҳда Худонинг кимлигини билишга чанқоқ бўлиб, Худонинг олдига Ўғли Исо Масиҳ орқали келган ҳар бир инсон билан Худованд аҳд тузади. Худованд доим инсонларни Ўз ҳузурига чақириб келган. У бугун ҳам ўзгармаган. Муқаддас Каломнинг охирги китоби Ваҳий 22:17 оятда У нима дегани ёдингиздами? “… Ким чанқаган бўлса, келсин. Ким хоҳласа, ҳаётбахш сувдан текин баҳра олсин.”

Narrator 1 Худонинг, “…Сиз билан абадий аҳд тузаман”, деган ваъдаси нафақат Ишаёнинг давридаги яҳудийларга, балки қалбининг ташналигини қондириш учун Масиҳнинг олдига келадиган ҳар бир инсон учун берилган. Муқаддас Каломда ёзилган ҳар бир ваъда ва тасалли сўз ўша даврдаги инсонгагина эмас, бугун бу Китобни ўқиётган бизларга ҳам тегишлидир. Худонинг абадий аҳд тузиш ҳақидаги ваъдасига чуқурроқ ёндашамиз. Бу қандай аҳд? Бу Худонинг “Довудга берган содиқ севги”си билан мустаҳкамланган аҳд. Ишаё 55:3, “Довудга ваъда берган содиқ севгим ҳақи Сиз билан абадий аҳд тузаман.” Мен буни ўзим ҳам шу аҳдга қўшилганман деб тушунаман.

Довуд нимага эга бўлса, Исо Масиҳда мен ҳам шунга эгаман. Хўш, бунга нималар киради? Муқаддас Китобнинг инглиз тилидаги таржимасида, Довуднинг наслидан шоҳ, бутоқ ўсиб чиқади, деб ёзилган.

Narrator 2 Демак, мен учун шох/бутоқ ўсиб чиқади. Яъни, буюк куч мен учун жанг қилади ва мени ҳимоя қилади. Биз руҳий оламда бўладиган жангларни кўрмаймиз, аммо Худованд доим бизни ҳимоя қилади. Яна мен учун Худо тайёрлаган чироқ ҳам бўлади. Яъни, мени нур ўраб олади ва қоронғулик мени енголмайди. У мен учун йўл кўрсатувчи чироқ. Мен Унинг намунасидан бу дунёда қандай яшаш кераклигини ўрганаман. Муқаддас Руҳнинг бошқаруви эса мен учун марҳаматдир. Мен учун тож бўлади. Мен Довуд Ўғли билан бирга унинг тахтида ўтириб ҳукмронлик қиламан. “Ғолиб келганларни мен ёнимда, тахтимда ўтиришга ҳақли қиламан” (Ваҳий 3:21). Биз ҳам Довудга берилган ваъдадан баҳраманд бўлишимиз қандай ажойиб! Худо ҳайратланишимизни истайди. Худо билан ўтказган вақтимизда У бизни нақадар севишидан, қудратидан ва ҳокимиятидан ҳайратга тушишимизни истайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top