3:22

Азоб-уқубат Беш Нарсада Ёрдам Беради

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ҳаётимиз доимо бир ҳилда силлиқ кетмаслигини яхши биламиз. Худованд қилган ишларимизнинг оқибатларини албатта ҳаётимизда муҳайё қилишини ҳам. Бироқ биз жазо олмасликни, қийналмай, доим қулайликда ва хурсандчиликда яшашни истаймиз. Афсуски, Худонинг йўлидаги ҳаёт бундай эмас. Баъзан ҳеч қандай гуноҳ қилмасак ҳам, азоб-уқубат чекишимизга тўғри келади. Биз сабабларини тезроқ билишни истаймиз, аммо вақт ўтиши билан меҳрибон Худованд уларнинг сабабларини ва самарасини кўрсатади. Забур 118 боб 67 оят шундай дейди, “Жазо олмасимдан олдин адашар эдим, энди Сенинг сўзингга итоат этаман.”

Бу оят Худованд Унинг сўзини ўрганишимиз учун бизга азоб-уқубат юборишини кўрсатади. Бу қандай бўлади? Азоб-уқубат Худонинг сўзини ўрганишимизга ва итоат этишимизга қандай ёрдам беради?

Narrator 2 Бу саволларга жавоблар кўп, чунки бу буюк меҳр шафқатни (азоб-уқубатни) татиб кўрганларнинг тажрибаси ҳам ўшанча. Аммо қуйида бештаси келтирилган: 1. Азоб-уқубат ҳаётнинг силлиқ кетишини олиб ташлайди ва бизни жиддийлаштиради, шунда бизнинг фикрларимиз Худо Каломининг жиддийлиги билан уйғунликда бўлади. Ёдингизда бўлсин, Худо Каломидаги ҳеч бир воқеа силлиқ кечмаган. 2. Азоб-уқубат биз суянган дунёвий устунларни қулатиб, бизни кўпроқ Худога таянишга мажбур қилади, бу эса ўз навбатида Калом билан уйғунликда яшашимизга сабаб бўлади. Каломнинг мақсади бизни Худога умид қилиб, Унга ишонишга ўргатишдир. “Муқаддас битикларда нимаики ёзилган бўлса, бизнинг таълим олишимиз учун ёзилган. Биз бу битиклардан сабр ва тасалли топиб, умидимизда маҳкам туришимиз лозим.” (Рим. 15:4).

Narrator 1 Калом шундай дейди, “Китобга киритилган мўъжизалар эса сизлар учун ёзилган. Токи сизлар Исонинг Масиҳ Худонинг Ўғли эканлигига ишониб, бу имонингиз туфайли ҳаётга эга бўлинглар.” Меҳрибон ва шафқатли Худо Муқаддас Руҳи билан бизларга шундай пайтларда керагича далда ва ёрдам бериб туради. Акс ҳолда, бизлар бу азоб-уқубатларни кўтара олмаган бўлардик. 3. Азоб-уқубат туфайли Калом ҳаёт учун муҳим нарсага айланади ва биз бундай пайтларда Худодан ёрдам олиш учун астойдил Муқаддас битикларни қидирамиз. “Мени бутун қалбингиз билан изласангизлар, топасизлар” (Ерем. 29:13). Бу ҳақиқат, миллионлаб азизлар худди шу ҳақиқатни бошларидан кечирганлар. Кейинги фойда ортидан биз Масиҳни тушунадиган бўламиз. 4. Азоб-уқубат бизни Масиҳнинг азобларига шерик қилади, шунда биз У билан яқинроқ муносабатда бўлиб, дунёга Унинг кўзлари билан қарай бошлаймиз.

Narrator 2 Ҳаворий Павлуснинг энг катта тилаги шундай эди: “Мақсадим шуки, Исо Масиҳни билай, Уни тирилтирган қудрат менинг ҳаётимда ҳам ўз кучини кўрсатсин, Масиҳнинг азобларига шерик бўлай, Унинг ўлим пайтидаги фикр-зикри менинг ҳаёт тарзим намунаси бўлсин” (Фил. 3:10). 5. Азоб-уқубатлар тананинг ёлғончи ва чалғитувчи истакларини бостириб, бизни руҳий оламга олиб киради ва Худонинг руҳий сўзларини қабул қилишга очиқ қилиб қўяди. “Масиҳ бу дунёда азоб чеккани каби сизлар ҳам азоб чекишга тайёр туринглар. Зотан азоб чекишга рози бўлган киши гуноҳдан юз ўгирган бўлади” (1Бут. 4:1). Азоб-уқубатларнинг гуноҳни ўлдирувчи хусусияти бор. Қанчалик пок бўлсак, Худони шунча аниқроқ кўрамиз (Мат. 5:8). Худованд бизни оғриқ билан тарбиялаганида ҳафа бўлмаслигимиз учун Муқаддас Руҳ бизга иноят берсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top