MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум меҳрибон ота-оналар. Дунёдаги ҳар бир ота-она фарзанди ўзиданда яхшироқ ва зеҳнлироқ бўлишини истайди. Фарзанди яхши таълим олиши, бекаму кўст улғайиши учун ота-она қўлидан келганча ҳаракат қилади. Биз тестлар воситасида боланинг “ўрганиш қобилиятини” ўлчаймиз. IQ-боланинг бирор мавзуни ўргана олиш, бирор ишни бажара олиш ва бирор муаммони ҳал эта олиш қобилияти, демакдир. Зеҳннинг 35 фоизи ота-онадан ирсий йўл орқали ўтади, 20 фоизи она ҳомиладорлигида, 45 фоизи эса бола туғилганидан сўнг у улғаядиган муҳитга қараб шаклланади. Бола зеҳнининг қай даражада шаклланиши эса ота-онанинг фарзанди учун яратган шароит ва имкониятларга бевосита боғлиқ. Онанинг ҳомиладорлик ҳолати боланинг жисмоний ва ҳиссий жиҳатдан ривожланишига бевосита таъсир қилади. Жумладан, она қорнидаги бола онаси тинглаган мусиқадан ҳам таъсирланади.

Narrator 2 Демак, зеҳнни ўстириш мумкин экан. Бунинг учун нима қилиш лозим? Зеҳнни ўстириш кўп жиҳатдан ота-онага, уларнинг фарзанди камолоти йўлида яратган шарт-шароити, меҳр-муҳаббати, фарзандларига ажратадиган вақтига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Болалар устида тажриба олиб борган олимлар унинг ҳиссий ривожланиши ҳамда шахс сифатида шаклланишида ота-она ҳатти-ҳаракатлари таъсирининг ниҳоятда юқори эканини таъкидлашмоқда. Олимлар ҳайвонлар устида турли хил тажрибалар ўтказиб кўришмоқда. Масалан, Калифорния университетида икки психолог олим бир анатомия ва бир биокимё мутахассисидан иборат гуруҳ томонидан шундай тажриба амалга оширилди. Эндигина туғилган ўн иккита эгизак сичқон икки гуруҳга ажратилди. Ҳар икки гуруҳ генетик жиҳатдан бир хил. Аммо тажриба сўнгида уларнинг хатти-ҳаракатларида фарқ кўзга ташланди.

Narrator 1 Яъни, биринчи гуруҳдаги сичқонларга қафасдан чиқиб, атроф билан танишишга имкон берилмади. Уларга қарайдиганлар ҳам фақатгина овқат маҳали сичқонлар билан машғул бўлишди. Иккинчи гуруҳ эса ёруғ, сершовқин лабараториядаги қафасга жойлаштирилди. Қафас ичига нарвончалар, турли сичқон ўйинчоқлари қўйилди. Ҳар куни ярим соатдан сичқонларнинг қафасдан чиқиб истаганларича айланишлари учун имконият яратилди. Сичқонлар ҳар бир ўрганган ҳаракатидан сўнг биттадан қанд билан мукофотланди. Бу тажриба саксон кун давом этди. Огоҳлантирувчи ва ўргатувчи муҳитда улғайган сичқонлар билан биринчи гуруҳдаги сичқонлар бир жойга қўйилганда иккинчи гуруҳдаги сичқонларнинг наригиларига нисбатан зеҳнли ва муаммони ҳал этишда қобилиятли экани маълум бўлди. Сўнг, бу сичқонларнинг миялари текшириб кўрилди. Иккинчи гуруҳдаги сичқонларнинг мияси биринчи гуруҳдаги сичқонларникига қараганда каттароқ ва мия излари кўпайгани маълум бўлди.

Narrator 2 Биринчи гуруҳдаги сичқонларда бўлмаган икки муҳим энзема иккинчи гуруҳдаги сичқонларда ҳосил бўлган эди. Ўтказилган тадқиқотлар босимдан ҳоли бўлган шароитда боқилганда оқ сичқонларнинг бир қанча муаммоларни ҳал эта олиш қобилиятлари шаклланишини ҳамда мияларидаги кимёвий ҳусусиятлар билан анатомияларида ўзгариш бўлишини кўрсатди. Ота-она ҳам фарзандига босим ўтказмасдан, унинг қийналмасдан улғайиши учун муайян шароитларни яратса, бирор янгилик, ихтиро қилиши учун қўллаб-қувватласа, дилбандининг янада зеҳнли бўлишига эришиши мумкин. Ота-оналар фарзандларини қандай тарбия қилаётганларига, уларга бўлган муносабатларига яна бир бор диққат қилиб, камчиликларини тўғриласалар, фарзандлари келажакда уларнинг орзусидаги инсон бўлиб етишадилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top