Ассалому алайкум азиз биродарлар, мен сизни шахсан Муқаддас Каломни ўрганишингизга чақираман. Мен сизга Муқаддас Каломда кўплаб парчалар ва изоҳлар келтирдимки, уларни ўрганиб чиқишингиз мумкин.
Мен ҳар кунлик ўқишингиз миқдорини аниқлашимда, қўлланилган оятлардаги маъноларнинг қандай ажойиблигини кўрдим. Аммо Муқаддас Калом матнли, бобли ва ҳаттоки бутун китоб ўрганилиши керак.
Мунтазам руҳий соғлиғингизни текшириб боринг. Бош мақсадларни мувозанатда сақлашингизнинг яна бир йўли мунтазам ўзингизни баҳолаб боринг. Худо ўз-ўзини баҳолаш одатини қадрлайди. Энг камида Муқаддас Калом бизга руҳий соғломлигимизни текшириб кўришимизни айтади.
“Шунинг учун инсон ўз-ўзини имтоҳон қилсин, шундан сўнг нондан есин ва косадан ичсин,” — деб ёзилган 1 Коринфликларга мактубининг 11 боби 28 оятида. Бундан ташқари Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Ўз-ўзингизни текширинглар: имонда турибсизларми? Ўзингизни синаб кўринглар: Исо Масиҳ ичингизда эканини биляпсизларми?” 2 Коринфликларга мактубининг 13 боби 5 ояти.
Жисмонан соғломлигингизни текшириб кўришингиз учун мунтазам равишда доктор кўригидан ўтиб, унинг хулосалари – қон босимингиз, иссиғингиз, вазнингиз ва бошқаларни баҳолашингиз керак.
Руҳан соғломлигингизни билишингиз учун улуғлаш, биродарчилик, характерда ўсиш, хизмат ва топшириғингиз белгиларини мунтазам равишда текшириб боришингиз керак. Еремиё шундай маслаҳат берганди: “Келинг қандай яшаётгинимизни яхшилаб кузатайлик ва ҳаётимизни Худо учун тартиблаб чиқайлик.”
Сэддлбек жамоатида биз кишиларнинг шахсан ўзларини бахолашлари учун қўлланма тузиб чиқилган. Бу минглаб кишилар учун Худонинг мақсадида туришда фойдали бўлди.
Сиз ушбу кичик қўлланма ҳаётингизни қанчалик мувозанатда сақлашидан ҳайратланасиз. Павлус шундай деган эди: “Энди бу ишни охирига етказинглар, чин кўнгилдан, қўлингиздан келганича битиришга ҳаракат қилинглар.” 2 Коринфликларга мактубининг 8 боби 11 ояти.
Ўсишингизни бирор дафтарга қайд қилиб боринг. Худонинг мақсадини бажо келтираётганингиз жараёнини мустаҳкамлашингизнинг энг яхши йўли, руҳий дафтар тутишдир.
Бу кундалик воқеаларнинг дафтари эмас, балки сиз унутишни хоҳламайдиган дарсларнинг қайдномасидир. Муқаддас Калом шундай ёзилган: “Демак, биз эшитганларимиздан қайтмаслик учун буларга жуда кўп диққат қилишимиз керак.” Ибронийларга мактубининг 2 боби 1 ояти.
Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.