2:50

Бағишланиш 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, Биз қайд қилган нарсамизни албатта эслай оламиз. Ёзиб бориш — Худо ҳаётингизда нималар қилаётганлигини аниқлашингизга ёрдам беради.

Досн Тротман шундай деган: “Агар бармоқ учларингиздан ўтсагина фикрларингиз бир-бирларини тушуна оладилар.” Муқаддас Каломда Худонинг кишиларга руҳий дафтар тутиш кераклигини айтганлиги ҳақида бир қанча мисоллар бор, “Худованднинг йўриғи билан Мусо уларнинг саёҳати жараёнини ёзиб борди.”

Сиз Мусо Исроилнинг руҳий саёҳатини қайд қилиб боришида Худога бўйсунганидан хурсанд эмасмисиз? Агар у дангаса бўлганида, биз Чиқиш китоби ўргатган ажойиб ҳаёт дарсларидан бехабар қолардик.

Сизнинг руҳий саёҳатингиз Мусоникидек кенг миқёсида ўқилмаса ҳам, лекин у муҳимдир. Муқаддас Каломнинг бошқа таржимасида шундай ёзилган: “Мусо саёҳатларни ҳар бир даврини ёзиб борди.” Сизнинг ҳаётингиз саёҳатдир, саёҳат эса кундалик дафтарига лойиқдир.

Мен умид қиламанки, сиз мақсадли ҳаёт сари яшашингизда руҳий саёҳатингизнинг босқичларини ёзиб борасиз. Фақатгина ёқимли нарсаларни ёзманг. Худди Довуддек, шубҳаларингизни, қўрқувларингизни ва Худо билан тортишувларингизни ҳам ёзиб боринг.

Бизнинг энг буюк ҳаётий дарсларимиз оғриқ орқали вужудга келади ва Худо бизнинг кўз ёшларимизни қайд қилиб боради. Агар муаммолар юзага келса, ёдингизда бўлсинки, Худо буларни ҳаётингизда мақсадларни амалга ошириш учун қўллайди.

Муаммолар сизни диққатингизни Худога қаратишингизга, бошқаларни биродарчиликка жалб қилишингизга, Масиҳга ўхшаш характер шакллантиришга, сизни хизмат билан таъминлашга ва сизга гувоҳлик беришга ундайди.

Ҳар бир муаммо мақсадга йўналтирилгандир. Аянчли кечинмалар ўртасида, Забур саносини ёзувчиси шундай деган: “Ушбулар келажак насл учун ёзилсин, Токи туғилажак қавм ҳамду сано ўқисин!” Забур китобининг 101 саноси 19 ояти.

Худо сизга ерда қандай ёрдам берганининг гувоҳлигини келгуси авлодларга ҳам сақлаб қолишга бурчлисиз. Бу гувоҳлик сиз жаннатга тушганингиздан кейин ҳам гапираверади. Агар сиз ўсишни хоҳласангиз, ўрганишнинг энг яхши йўли аллақачон ўрганганингизни бошқаларга ҳам етказинг.

Ички тушунчаларни бошқаларга етказган киши Худодан яна кўпроқ олади. Сулаймон Ҳикматлари бизга шундай дейди: “Сахийнинг бири икки бўлади, бошқаларга яхшилик қилганнинг ўзи ҳам яхшилик кўради.” Сулаймон Ҳикматлари китоби 11 боб 25 ояти.

Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top