2:40

Итоаткорлик

MP3

Ассалому алайкум. Аёлни безайдиган фазилатларидан бири итоаткорликдир. Муқаддас Калом аёлнинг турли тақинчоқлар ва чиройли кийимлар билан эмас, аёлликнинг ҳақиқий безаклари, художўйлик билан безанишлари кераклиги айтилган. Бугун шу зийнатлардан бири итоаткорлик ва унинг энг муносиб намунаси бўлган воқеа ҳақида суҳбатлашишни маъқул кўрдик. Ҳар қандай замонда, турли элат ва миллатларда, хоҳ малика бўлсин хоҳ чўри ҳар қачон ўз маҳрамига итоат қилиши шарт бўлган. Маликасидан шундай итоаткорликни талаб қилган шоҳ ҳақида эшитинг. Подшоҳ Ахашверошнинг кунларида бундай воқеа рўй берди: Ана шу Ахашверош Ҳиндистондан тортиб, то Ҳабашистонгача бир юз йигирма етти вилоятнинг устидан ҳукмронлик қилар эди.

Подшоҳ Ахашверош Шушандаги қалъада шоҳлик тахтига ўтирган пайтида, ҳукмронлигининг учинчи йилида ўзининг барча вазирлари ва амалдорлари учун зиёфат қилиб берди. Малика Вашти ҳам подшоҳ Ахашверошнинг саройида аёллар учун зиёфат қилиб берди. Еттинчи куни …қулларига подшоҳ шундай буйруқ берди: “Малика Ваштининг гўзаллигини халққа ва вазирларга кўрсатиш учун уни шоҳона тожда подшоҳнинг ҳузурига олиб келинглар”. Чунки малика жуда гўзал эди. Аммо малика Вашти бичилган қуллар орқали айтилган подшоҳнинг буйруғига биноан келишдан бош тортди. Подшоҳ эса бундан қаттиқ ғазабланди, унинг ичидаги қаҳри аланга олди.

Албатта, шохнинг буйруғига итоат этмаслик жуда катта жиноят, бу катта-ю кичик ҳатто малика учун ҳам. Шохнинг буйруғини сўзсиз бажариши керак. Акс ҳолда боши танасидан жудо этилади. Шоҳ малика Ваштининг бу итоатсизлигини бошқа давлат ҳокимлари-ю сарой маслаҳатчиларига воқеани баён қилди. Амалдорлару ҳокимлар шоҳга Маликани қаттиқ жазолашни маслаҳат берди. Агар шоҳ маликани жазоламаса, бу гап бутун давлат ва ҳокимликлардаги аёллар қулоқларига етиб бориб, улар ҳам эрларига қулоқ солмай қўйишлари мумкин эди. Шунинг олдини олиш мақсадида, малика қанчалик гўзал бўлмасин уни жазолашни талаб қилишди.

Шундай қилиб, малика Вашти Ахашвераш буйруҳига биноан саройдан қувилиб мамлакатдан бадарға қилинди. Маслаҳатчиларнинг гапига кўра ўзининг ҳамма вилоятларига мактуб йўллади. Мактуб ҳар бир вилоятнинг ўз ёзувида ва ҳар бир халқнинг ўз тилида ёзилди, токи ҳар кимга унинг она тилида эълон қилинсин: “Ҳар бир эркак ўз оиласида хўжайин бўлсин”. Шундай қилиб, эркакнинг оиладаги ўрни ва ҳукмронлиги яна ҳам мустаҳкамланди. Аёлнинг оилада ўз эрига итоат қилиши яна бир карра қонун билан тасдиқланди. Шундай қилиб, қадимдан эркаклар оила боши аёллар эса итоаткор бека сифатида кўриб келинган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top