2:50

Мустаҳкам имон 02

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, кўпгина диеталар фойда қилмайди, чунки улар сизни овқат ҳақида кўп ўйлашга мажбур қилиб оч қолишингизни кафолатлайди. Худди шундай, ўзига “Хавотирланма!” — деб такрорлайверадиган нутқ сўзловчи ўзини хавотирланишга йўналтиради!

Бунинг ўрнига, у диққатини ҳиссиётидан ташқари, Худога ёки мавжуд нарсанинг муҳимлигига ёки тингловчиларнинг эҳтиёжларига қаратиши керак. Азиз дўстлар, кўп нарса диққатингизни ўзига қаратишдан бошланади.

Диққатингизни қаратган нарса ҳис-туйғунгизни уйғотади. Кейин ҳис-туйғунгиз ҳатти-ҳаракатингизни келтириб чиқаради ва сиз васваса ҳиссиётингизга кўра ҳаракат қиласиз. Қанчалик “Мен буни қилмаслигим керак!”- деб ўз-ўзингизга такрорлашингиз сизни баттар тўрга қараб тортади.

Васвасага эътибор бермаслик унга қарши курашишдан кўра анча яхшироқдир. Сизнинг диққатингиз бошқа нарсага қаратилса, васваса ўз кучини йўқотади. Шунинг учун қачонки васваса сизни телефонга чақирса, у билан бахслашиб турмасдан, гўшакни қўйинг.

Баъзан бу жисмонан васвасали вазиятни тарк этишни билдиради. Бу бир мартадир ва ундан қочиш яхшидир. Ўрнингиздан туринг ва телевизорни ўчиринг. Ғийбат қилаётган гуруҳдан узоқлашинг.

Кинонинг ўртасида театрни тарк этинг. Чақмасидан аввал арилар уясидан узоқлашинг. Диққатингизни бошқа нарсага қаратиш учун қўлингиздан келган ҳар қандай ишни қилаверинг.

Руҳий маънода сизнинг онгингиз энг ҳимоясиз органдир. Васвасани камайтириш учун уни Худо Каломи ва бошқа эзгу фикрлар билан тўлдиринг. Сиз ёмон фикрларни яхши фикрларни ўйлаш орқали енгишингиз мумкин.

Бу ўрин алмаштириш тамойилидир. Сиз ёвузликни эзгулик билан енгасиз. Агар онгингиз бирор нарса билан машғул бўлса, шайтон диққатингизни ўзига қаратолмайди.

Шунинг учун Муқаддас Калом бизга онгимизни бирор нарсага қаратишимизни айтади: “Шундай экан, эй, самовий даъватдан баҳраманд бўлган муқаддас биродарларим, имонимизнинг Элчиси Олий руҳониймиз Исога қаранглар!” Ибронийларга мактубининг 3 боби 1 ояти.

“Мен тарғиб қилаётган Хушхабарнинг моҳиятини эсда тут.” 2 Тимўтийга мактубининг 2 боби 8 ояти. “Хуллас, эй биродарлар, нима ҳақиқий, нима мўътабар, нима тўғри, нима соф, нима ёқимли, нима фахрли бўлса, қандайдир бир фазилат, қандайдир мақтанарли хислат бор бўлса, булар ҳақида фикр қилинглар.” Филиппиликларга мактубининг 4 боби 8 ояти.

Агар сиз ҳақиқатан ҳам васвасани енгмоқчи бўлсангиз, сиз онгингизни бошқариб муҳитни қабул қилишингизни ўзгартиришингиз керак. Азизлар, шу ерда мавзумиз ўз якунига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top