3:01

Мустаҳкам имон 05

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли мухлислар. Азизлар, мен сиздан бир қийин савол сўрашимга рухсат беринг: Сиз даъво қилаётган қайси нарса ҳаётингизда муаммо эмас? Сиз нима ҳақида гапиришдан қўрқасиз?

Албатта сиз буни ўзингизча ҳал қилолмайсиз. Ҳа, ожизлигимизни бошқаларга айтишимиз камтарликдир, аммо камтарликнинг бўлмаслиги ўзгармаслигимизнинг сабабидир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Худо мағрурларга қарши, аммо камтарларга иноятлидир.

Шундай қилиб, Худога итоат қилинглар.” Ёқуб китобининг 4 боби 6 ва 7 оятлари. Иблисга қарши туринг. Биз ўзимизни камтар тутиб ҳамда Худога бўйсунганимиздан кейин иблисга қарши туришимиз айтилган. Ёқуб китобининг 4 боби 7 оятда шундай ёзилган:

“Иблисга қарши туринглар, шунда у сизлардан қочади.” Биз ожиз бўлиб унинг хужумларига ўзимизни топшириб қўймаймиз. Биз унга қарши курашишимиз керак. Инжилда масиҳийлик ҳаёти ёвуз кучларга қарши руҳий жанг сифатида тасвирланиб, жанг, ғалаба, қаршилик ва енгиш каби сўзлар ишлатилган.

Масиҳийлар душман майдонида хизмат қилаётган аскарларга ўхшатилади. Биз қандай қилиб иблисга қарши турамиз? Павлус шундай дейди: “Шунингдек, нажот дубулғасини кийинглар, Худо каломи бўлган Руҳнинг қиличини кўтаринглар.” Эфесликларга мактубининг 6 боби 17 ояти.

Биринчи қадам, Худонинг нажотини қабул қилишдир. Сиз Масиҳга “ҳа” демаган бўлсангиз, иблисга “йўқ” дея олмайсиз. Масиҳсиз биз иблисга қарши ҳимоясизмиз, аммо “нажот дубулғаси” орқали бизнинг онгимиз Худо томонидан ҳимоя қилинади.

Шуни ёдда тутинг: Агар сиз имонли бўлсангиз, шайтон сизни бирор нарса қилишга мажбур қилолмайди. У фақатгина таклиф қилади. Иккинчиси, сиз шайтонга қарши Худонинг Каломини ишлатишингиз керак. Исо буни чўлда васвасага учраганида намуна қилиб кўрсатди.

Шайтоннинг ҳар бир васвасасига қарши, Исо Каломдан жавоб қайтарди. У шайтон билан баҳслашиб ўтирмади. У шахсий эхтиёжини қондиришда кучини ишлатиш учун васвасага учраганда, “Мен оч эмасман,”- демади.

У оддийгина қилиб хотирасидан Калом оятини айтди. Биз ҳам шундай қилишимиз керак. Худонинг Каломида шундай куч борки, шайтон бундан қўрқади. Ҳеч қачон иблис билан тортишишга ҳаракат қилманг.

У тортишишда минг йилдан ортиқ тажрибага эга бўлиб, сиздан кўра яхшироқдир. Сиз ўзингизнинг мантиғингиз ёки фикрингиз орқали шайтонни қўрқитолмайсиз, аммо бир қурол билан уни титратишингиз мумкин, бу — Худо ҳақиқатидир. Шунинг учун ҳам Каломни ёд олиш васвасани енгиш учун жуда муҳимдир.

Сиз васвасага учраганингизда дарҳол буни қўллай олиш имкониятига эгасиз. Исога ўхшаб, такрорлай олишингиз учун қалбингизда ҳақиқат йиғилган бўлади. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top