MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Буюк Амрга ва Буюк Топшириққа бағишланишингиз сизни етук Масиҳий қилиб етиштиради. Ушбу мақсадларни мувозанатини сақлаш осон эмас.

Биз ҳар биримиз ўзимизга ёққан мақсадни бўрттириб кўрсатишга мойилмиз. Жамоатлар ҳам худди шундай қилади. Аммо сиз ҳаётингизни мувозанатда сақлашингиз учун бирор кичик гуруҳга боғланиш ва руҳий соғлиғингизни баҳолаб боришингиз, руҳий ўсишингизни бирор шахсий дафтарга қайд қилиб боришингиз ва ўрганганларингизни бошқаларга етказишингиз керак.

Булар мақсад сари йўналтирилган ҳаётнинг муҳим ҳаракатларидир. Агар сиз ҳақиқатан ҳам бунинг учун жиддий бўлсангиз, сиз ушбу одатларни ривожлантиришингиз керак.

Буларни бирор руҳий ҳамкор ёки кичик гуруҳ билан гаплашинг. Ушбу тамойилларни ўзлаштиришнинг энг яхши йўли, буни бирор кичик гуруҳдаги кишилар билан муҳокама қилишингиз керак.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Темир темирни ўткирлайди, инсон эса дўстини.” Сулаймон Ҳикматлари китобининг 27 боби 17 ояти. Мулоқот орқали онгимиз чархланади ва ишончимиз теранлашади.

Мен сизга дўстларингиздан иборат бирор кичик гуруҳ ташкил қилиб Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт китобини ўқиш учун ҳар ҳафтада маълум вақт сарфлаб ушбу бобларни такрорлаб чиқишингизни тавсия қиламан. Ҳар бир бобнинг маъносини ва уни тадбиғини муҳокама қилинг.

“Хўш нима бўпти?” ва “Энди нима қилиш керак?” деган саволларни сўранг. Бу мен учун, оилам ва жамоат учун нимани билдиради? Бу билан нима қилмоқчиман? Павлус шундай деган: “Сизлар мендан нимани ўрганиб қабул қилган бўлсангиз, нимани эшитиб, кўрган бўлсангиз, ўшани қилинглар, шунда тинчлик берган Худо сизларга ёр бўлади.” Филиппиликларга мактубининг 4 боби 9 ояти.

Иловаларда кичик гуруҳингизда ёки Якшанба мақтабларида муҳокама қилиш учун саволлар тузиб чиқинг. Кичик гуруҳ бир қанча афзалликларни берадики, бунга фақат китоб орқали эришолмайсиз.

Сиз ўрганганларингизни қабул қилиш ва уларни беришингиз керак. Сиз ҳақиқий ҳаёт тажрибаларини муҳокама қилишингиз мумкин. Сиз ушбу мақсадларда яшашни бошлаганингиздан кейин бир-бирингизга далда беришингиз, ибодат қилишингиз ва қўллаб-қувватлашингиз керак.

Ёдингизда бўлсин, биз алоҳида эмас, балки биргаликда ўсишимиз керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Шунинг учун ҳозир ҳам қилаётганингиздек, бундан кейин ҳам бир-бирингизга далда бериб, ёрдам қилинглар.” 1 Салоникаликларга мактуби 5 боб 11 оят.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top