MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, шайтонни ҳар доим олдиндан тахмин қилиш мумкин. У яратилишдан буён айнан бир ҳил стратегия ва ёлғонларни ишлатиб келади. Ҳар бир васваса бир хил намунадан келаб чиқади.

Шунинг учун Павлус шундай деган: “Зинҳор шайтоннинг панд беришига йўл қўймайлик, унинг фитналаридан хабарсиз эмасмиз-ку.” 2 Коринфликларга мактубининг 2 боби 11 боби.

Муқаддас Каломдан, шайтон Одам Ато, Момо Ҳаво ва Исода ишлатган васвасанинг тўрт босқичли жараёндан иборат эканлигини кўришимиз мумкин.Биринчи босқич, шайтон сизнинг ичингиздаги хоҳишни аниқлайди.

Бу бошқалардан қасос олиш ва кишиларни бошқариш учун пайдо бўладиган гуноҳкор хоҳиш бўлиши ёки севиш ва ҳузур ҳаловатга эга бўлишдан келадиган табиий хоҳиш бўлиши мумкин.

Васваса, қачонки шайтон сизни ўша хоҳишга берилишингизни кутганида ёки табиий хоҳишингизни нотўғри йўл билан қондиришга ҳаракат қилишингизни кутганида юзага келади. Азизлар, қисқа йўллардан доимо сақланинг. Улар доимо васвасалардир.

Шайтон: “Сен бунга лойиқсан! Сен буни ҳозир қилишинг керак! Бу ажойиб енгиллик беради ўзингни яхши ҳис қиласан!”- деб пичирлайди. Биз кўпинча васваса бизнинг атрофимизда юради деб ўйлаймиз, аммо Худо буни бизнинг ичимиздан келиб чиқишини айтади.

Агар сизда ички хоҳиш бўлмаса, васваса сизни ўзига жалб қилолмайди. Васваса вазиятларда эмас, доимо онгингизда юз беради. Исо шундай деган: “Чунки ичдан, яъни инсон қалбидан ёмон фикрлар, фаҳшу зино, қотиллик, ўғрилик, тамагирлик, бадниятлик, маккорлик, нафсга берилганлик, ғайрилик, куфр, манманлик ва нодонлик чиқади.

Ана шу ёмонликларнинг ҳаммаси инсоннинг ичидан чиқиб, уни ҳаром қилади.” Марк Хушхабар китобининг 7 боби 22 ва 23 ояти. Ёқуб бизга айтганки: “Орангизда жанжал ва тўқнашувлар қаердан келиб чиқади?

Танангизнинг узвларида ўзаро жанг қилаётган нафсу эҳтиросларингиздан эмасми?” Иккинчи қадам, бу шубҳадир. Худо гуноҳ ҳақида айтганларини шайтон васваса қилади: Бу ҳақиқатан ҳам нотўғрими?

Худо ҳақиқатан ҳам буни қилма дедими? Худо буни бошқа киши учун ёки бошқа вақт учун айтгандир? Худо мени хурсанд бўлишимни хоҳламайдими? Инжил шундай огоҳлантиради: “Эй биродарлар, ҳеч бирингизда барҳаёт Худодан қайтган ёмон, имонсиз бир юрак бўлмаслигига диққат этинглар.” Ибронийларга мактубининг 3 боби 12 ояти.

Азизлар, қолган босқичлар ҳақида келаси мавзуларимизда суҳбатлашамиз, ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top