Ассалому алайкум. Худо Каломини ўқиб унга бутунлай ишонаман деганингизда, албатта сизга қарши чиқадиганлар топилади. Кимдир сизга қарши чиқиб: “Бу фақат Исроил халқи учун . Булар биз учун эмас, бизнинг давримиз учун эмас,”- деб айтади.
Сиз Иброҳим-отамизга берилган ҳамма баракатлар бизга ҳам тегишли эканлигини
яхшилаб билиб олишингиз зарур. Бу баракатлар фақат унинг жисмоний зурриётига
тегишли эмас, балки бизга ҳам тегишлидир! Шу бобнинг бошида берилган оятларни эсланг: “…токи Иброҳимнинг баракаси Исо Масиҳ орқали мажусийларга ҳам келсин; шундай қилиб, биз ваъда қилинган Руҳни имон орқали қабул қилайлик… Агар сизлар Масиҳники бўлсангизлар, унда сизлар Иброҳимнинг уруғисизлар ва ваъда бўйича меросхўрсизлар” (Гал 3:14,29). Иброҳимга ваъда қилинган баракатлар – бизники!
Ҳеч ким бу баракатларни биздан тортиб ола олмайди. На иккиланувчилар, на имонсизлар, на қувончимизни ўлдирувчилар, на шубҳа тарқатувчилар – ҳеч ким биздан уни тортиб ололмайди. Исо Масиҳ орқали Иброҳимнинг баракатлари менга тегишли! Иброҳимнинг баракатлари сизга тегишли! Худога ҳамду сано бўлсин!
Иброҳимнинг баракатлари уч томонлама эди. Энг аввало Худо унга: сени бадавлат
қиламан, деб ваъда берган. Ибтидо 12: ва 13:2 – “Мен сендан буюк халқ яратаман. Сени дуо қилиб, исмингни улуғлайман. Сен дуо-баракали бўласан… Иброҳим чорвага, кумушу олтинга жуда бой эди”. Мендан сўрарсиз: “Сиз нимани назарда тутиб гапиряпсиз. Худо ҳаммамизни бадавлат қилмоқчими?” Ҳа, мен шуни назарда тутиб гапиряпман. “Нима, У бизнинг ҳаммамизни миллионер қилмоқчи эканлигини назарда тутяпсизми?”
Йўқ, мен буни назарда тутаётганим йўқ. Лекин У бизни бадавлат қилмоқчи! Сиз “бадавлат” сўзининг маъносини билмаслигингиз мумкин. Луғатда бу сўз “тўлиқ ёки ортиғи билан таъминланиш” деган маънони билдиради. Худога шукр-ки, Исо Масиҳда тўлиқ таъминланиш бор! Бир куни мен мошинамни тузатишга бердим, механик эса менга шундай деди: “Бу ерда нима учундир бу машинанинг карбюраторнини алмаштиришган. Тўғрилаб, тартибга солувчи тизим ичида ҳам, ташқарисида ҳам бор. Уни катта ёки кичик режимга қўйишингиз мумкин. Ҳозир у катта режимда турибди. Бу тўлик таъминотга эга бўлиш учун имконият беради”.
Худо бизга кичкина таъминотни ваъда қилмаган. У бизга тўлиқ таъминотни ваъда
қилган! Бизнинг таъминотимиз – тўлиқ, ортиғи биландир!
Худога абадий ҳамду санолар бўлсин! Биласизларми, кўпчилигимиз Худони ҳурмат қилганимиз учун эмас, балки ҳурмат қилмаганимиз учун камбағал ва қашшоқмиз.
Каломда: “Чунки ҳамма ёвузликларнинг томири – пулпарастликдир”,- деб айтилган (1Тим.6:10). Бир тийинга эга бўлмасангиз ҳам, сиз бу гуноҳда айбдор бўлишингиз мумкин. Пулга эга бўлишингизнинг ёмон жойи йўқ. Лекин агар пул сизнинг устингиздан ҳукмронлик қилса, унда бу бошқа гап. Энг ёмони – бу пул сизни бошқариб, устингиздан ҳукмронлик қилишидир. Инсон пулни шунчалик севиши мумкинки, у ҳар қаерда, ҳар қандай йўл билан унга эга бўлишга ҳаракат қилади.
Пул унинг устидан ҳукмронлик қилади. Муқаддас Каломда олтин ва кумуш Худоники, деб айтилган (Ҳаггай 2:8). Ахир Худо Ўз болаларидан кўра, шайтоннинг болаларини кўпроқ севмайдику, шундайми?