2:57

Ривожланиш 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Павлусни Худо жуда кўп ишлатганининг асосий сабабларидан бири, у танқидни рад этган ва унга чалғимаган ёки ўзининг хизматини бошқаларники билан таққослаб кераксиз баҳслардан узоқ юрган.

Жон Бунян айтаганидек, “Агар ҳаётим самарали бўлса, мени ким мақташининг фарқи йўқ, агар ҳаётим ҳосилдор бўлса, ким мени танқид қилишининг фарқи йўқ.” Исонинг тангалар ҳақидага матали Худо бизга берганидан самарали фойдаланишга ишорадир.

Хизматда самарали бўлишимиз учун биз ўзимизнинг инъомимиз ва қобилиятларимизни ривожлантиришимиз, қалбимизни оташин сақлашимиз, характер ва шахсиятимизни ўстиришимиз ва тажрибамизни кенгайтиришимиз керак.

Павлус Филиппиликларга шундай деган: “Сизларнинг муҳаббатингиз ҳам ҳар қандай билим ва сезгида такомиллашиб, яна кўпдан-кўп ортиб боришни Худодан сўрайман.” Филиппиликларга мактубининг 1 боби 9 ояти.

Бундан ташқари Тимўтийга: “Шу сабабдан, қўлларимни бошингга қўйишим натижасида сен Худодан олган руҳий қобилиятни алангалатиб туришингни эслатмоқчиман.” 2 Тимўтийга мактубининг 1 боби 6 ояти.

Агар мушакларингизни ўстиришингиз учун машқ қилмасангиз, улар кучсизланиб сўлишни бошлайди. Худди шундай, агар сиз Худо сизга берган қобилият ва моҳирликни ишлатмасангиз, сиз уларни йўқотишингиз мумкин.

Исо бу ҳақиқатни кучайтириш учун тангалар ҳақидаги матални айтган. Олган тангасини ишлатишни хоҳламаган хизматкорга хўжайин шундай деган: “Энди, ундан ёмбини олиб ўн ёмбиси борга беринглар!” Матто Хушхабар китобининг 25 боби 28 ояти.

Агар сизга берилганини ишлатмасангиз уни йўқотасиз. Бор қобилиятингизни ишга солинг ва Худо уни янада оширади. Павлус Тимўтийга шундай деган: “Пайғамбар каромат қилиб, оқсоқоллар кенгаши бошингга қўл қўйиб дуо қилишганда, сен махсус руҳий қобилиятга эга бўлгансан.

Бу қобилиятингни ишга сол, ялқовлик қилма. Ҳамма бу ишлар билан шуғуллан. Сенинг муваффақиятингга ҳамма гувоҳ бўлиши учун ўзингни бу ишларга бутунлай бағишла.” 1 Тимўтийга мактубининг 4 боби 14 ва 15 оятлари.

Сизга берилган ҳар қандай инъом амалиёт орқали кенгайтирилиб ривожлантирилиши мумкин. Масалан, ҳеч ким ўқитиш инъомини тўлиқ ривожлантирилган ҳолда тополмайди.

Аммо ўрганиш ва уни амалиётга қўллаш орқали яхши ўқитувчи яхшироқ ўқитувчи бўлиши мумкин ва вақт ўтиши билан моҳир ўқитувчи бўлиб етишади. Азизларим, ярим ривожлантирилган инъом билан қолиб кетманг. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top