Ассалому алайкум азиз биродарлар, жамоат бирлиги шунчалик муҳимки, Янги Аҳд бунга жаннат ва дўзахдан кўра кўпроқ эътибор беради. Худо бизнинг бирлигимиз ва уйғунлигимизни жуда ҳам истайди.
Бирлик биродарчиликнинг жонидир. Буни бузсангиз, Масиҳнинг Танасини қалбини тилка пора қилган бўласиз. Бу Худо бизни жамоатда қандай қилиб биргаликда ҳаёт кечиришимизни исташи учун ўзак ва моҳиятдир.
Бирликни тушунишимиз учун энг олий намуна бу Муқаддас Учбирликдир. Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ бутунлай биргаликда жипслашгандир. Худованднинг Ўзи севги қурбонлиги, камтарлик ва тўлиқ уйғунлик учун яққол мисолдир.
Худди ҳар бир ота-онадек бизнинг Самовий Отамиз Ўзининг болаларини бир-бири билан келишиб кетишларини кузатиб туради. Исо ҳаётининг сўнгги онларида ҳибсга олинмасдан илгари бизнинг бирлигимиз учун қаттиқ ибодат қилган.
Ўши оғир соатларда Исонинг фикри доимо бизнинг бирлигимизда эди. Бу эса ушбу мавзу қанчалик муҳим эканлигини билдиради. Худо учун ердаги бирор нарса жамоатчалик қадрли эмас.
Худо бунинг учун энг қиммат нархни тўлади ва У жамоатни айниқса бўлиниш, жанжал ва ноуйғунликдан ҳимояланишини истайди. Агар сиз Худонинг оиласига тегишли бўлсангиз, сиз ўз жамоатингизни ҳимоя қилишингиз керак.
Сиз Исо Масиҳ томонидан жамоатда ва имонлилар орасида бирликни сақлаш, биродарчиликни ҳимоя қилиш ва уйғунликни сақлаш учун тайинлангансиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Ўзаро тинч-тотув яшаб, Руҳнинг бирлигини сақлашга жон куйдиринглар.” Эфесликлар мактубининг 4 боби 3 ояти.
Биз буни қандай амалга оширамиз? Муқаддас Калом бизга амалий маслаҳат беради. Биз бир-биримиздан фарқимизга эмас, умумий ҳолда нимага эга эканлигимизга эътибор беришимиз керак.
Павлус бизга шундай дейди: “Шунинг учун ўзаро тинч-тотув яшайлик, бир-биримизни руҳан ривожлантириш учун жон куйдирайлик.” Римликларга мактуби 14 боби 19 ояти.
Имонлилар сифатида биз битта Раббимиз, бир тана, бир мақсад, бир Ота, бир Руҳ, бир умид, бир имон, бир чўмдирилиш ва бир севгига эгамиз. Бир-биримиздан фарқимизнинг сонидан кўра бир хил нажотга, бир хил ҳаётга ва бир хил келажакка эга эканлигимиз жуда муҳимдир.
Булар шахсий фарқлар эмас, балки биз диққатимизни жалб қилишимиз керак бўлган масалалардир. Ёдингизда бўлсинки, Худо бизга турли шахсиятлар, маданиятлар, миллатлар ва қадрятларни биз уларга чидашимиз учун эмас, балки улардан мамнун бўлиб қадрлашимиз учун берган.
Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз зам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.