MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Жамоатингиздан кўнглингиз хира бўлиб ва хаёлийлик сабабли уни тарк этишингиз етук эмаслигингиздан дарак беради. Худода сизни ва бошқаларни ўргатиши керак бўлган нарсалар бор.

Ундан ташқари, бориш мумкин бўлган ҳеч қандай мукаммал жамоат йўқ. Ҳар бир жамоатнинг ўзига яраша камчиликлари ва муаммолари бўлади. Сиз кейинчалик яна тушкунликка тушишингиз мумкин.

Гручо Маркс уни қабул қилмоқчи бўлган бирорта жамоатга бормасликка қарор қилган. Чунки агар жамоат сизни тўлиқ қондиришдек мукаммал бўлса, сиз камчилигингиз туфайли унга тегишли бўлолмайсиз.

Миллатчиларга қаршилик қилгани учун ўлдирилаган Германиялик чўпон Дитрич Бонхуфер биродарчиликка оид биргаликдаги хаёт деб номланган китоб ёзган. Унинг айтишича жамоатдаги хаёлийлик фойдалидир, чунки у бизга мукаммал бўлиш ҳақидаги ёлғон тасаввурларимиздан халос бўлишимизга ёрдам беради.

Қанчалик тез биз, жамоат биз уни севишимиз учун мукаммал бўлиши керак деган тушунчани тушунсак, шунчалик тез биз даъво қилишдан тўхтаймиз ва ҳаммамиз ҳам номукаммал бўлганимиз учун иноятга муҳтож эканлигимизни тан оламиз.

Бу ҳақиқий жамоат етилишининг бошланидир. Ҳар бир жамоат шундай ёзувни ёзиб қўйиши мумкин: “Бенуқсон кишилар келишлари керак эмас. Бу ўзини гуноҳкор, ҳисоблаб иноятга муҳтож бўлган ва ўсишни хоҳлайдиган кишилар учундир.”

Бонхуфер шундай деган: “Агар кимки Масиҳий жамоати ҳақидаги тасаввурини ҳақиқий Масиҳий жамоатидан кўпроқ севса, у ҳақиқий Масиҳий жамоатини бузади. Агар биз тажрибасиз,бойлиги кам, ожиз, имони суст ва қийин бўлган жамоатга қўйилганимизда бу учун Худога шукрона билдириш ўрнига, унинг қанчалик кичик нарсаларга эътибор беришидан шикоят қилаверсак, шунда биз ушбу жамоат учун Худонинг ишини тўсиб қўйган бўламиз.

Шикоят қилиш ўрнига далда беришни ўрганинг. Хизмат қилаётганларга ёрдам беришдан кўра четдан туриб уларни танқид қилишимиз жуда осондир. Худо бизни қайта-қайта танқид қилмаслик, таққосламаслик ва ҳукм қилмасликка чақиради.

Агар сиз бошқа имонлини танқид қилсангиз, Худо унинг ҳаётидаги қилаётган ишига аралашаётган бўласиз. “Сен ким бўлибсанки, бошқа кишининг малайини тергайсан? У ўз хўжайини олдида ё туради, ё йиқилади.

Раббимиз эса уни турғазишга қодир, шуниннг учун у туради,” – деб ёзилган Римликларга мактубининг 14 боби 4 оятида. Павлус биз бошқа имонлиларга уларнинг қарашлари бизникадан фарқ қилганида уларни ҳукм қилмасликка чақирган. “Шундай бўлса, сен нима учун биродарингни ҳукм қиляпсан? Нима учун биродарингни камситяпсан? Ҳаммамиз ҳам Масиҳнинг ҳукм курсиси олдида ҳозир бўлажакмизку,” — деб ўз мактубида огоҳлантирган эди. Азизлар, мавзумизга шу жойда якун ясаймиз. Бизнинг почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top