MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Рим-католик хизматининг биринчи бошланишиданоқ Римнинг ҳарбий-сиёсий муваффақиятлари билан мустаҳкам боғлиқ бўлган.

Жамоат ўсишининг бош далили аҳолининг оммавий имон келтириши ҳисобланади. Қароргоҳ ҳарбий ёрдам бериш таклиф этилган сиёсий етакчиларга бўлинди, бунинг натижасида улар яхшилаб ўйлаб кўрмасдан номига масиҳий бўлиб қолдилар, уларнинг фуқаролари эса ишни охирига етказди.

Баъзи бир ҳолларда ҳарбий ёрдамга талаб ёлғон эътиқод билан уйғунлашади, мажусийлар ёки уларнинг худоларидан кўра, масиҳийлар Худоси жангда қудратлироқ ёрдамчи бўлади.

Шунга ўхшаш ҳоллар бешинчи асрнинг франклар қироли Хлодвиг билан рўй берди. У масиҳий маликага уйланди, лекин ҳарбий урушда мағлубиятга учрамагунича мажусий худоларидан воз кечишдан бош тортди.

Ўша пайтда у тавба қилди, агар унинг армияси ғалаба қилса, фақат масиҳий Худосига хизмат қилишини айтди. 496 йили Мавлуд байрамида у ўзининг уч минг жангчиси билан бирга сувга тушиб имон келтириб, ғалабани байрам қилдилар.

Унинг тавба қилишининг сабаби, Норман Канторнинг айтишича: “бу оддий бўлиб туюлди: у католик эътиқодини қабул қилиб, Галлиядаги ягона герман қироли эканлигини кўрди” ва “католик мазҳабининг тарафдори сифатида унга кейинги ғалабаси орқали Галло-Римлик содиқликка эришиши енгил кечади”.

Хлодвиг армиясининг оммавий тавба қилиши ўрта асрлардаги кейинги тарихда кўпларнинг орасида биринчилар бўлишди ва айнан шу услуб, “Европани жалб қилди”, деб ёзади Брюс Шелли.

Якка имон келтириш услуби “ўн иккинчи асрдаги хушхабарни тарғиб қилиш ҳаракатининг протестант хушхабарчилари тарафидан қўлланиладиган ва ҳар бир жонга тегинадиган услуб бўлиб қолди”, бундай “оммавий имон келтириш” ўрта асрларда Рим-католик жамоатлари ўзларининг эгаликларини кенгайтиришга рухсат бердилар.

Лекин, ўша пайтда ҳам масиҳий хушхабарчилик ҳаракатининг ҳаракатчанлиги ҳақида ҳақиқатдан ғамхўрлик қиладиган одамлар ҳам бор эди. Улардан бири – Буюк Григорий , ўрта асрлардаги бутун Римнинг энг қобилиятли ва таъсирчан нозири бўлган.

Уни биринчи рангдаги хушхабарчи деб атаса бўлади. Унинг саботли насиҳатлари туфайли поплик марҳаматини олган биринчи хушхабар гуруҳи ташкил этилди. Григорий роҳиб бўлганида, Империянинг чегараларидан бевосита мажусийларга хушхабарни ваъз қилиш қаттиқ ташвишлантирди.

Аммо у Рим нозири бўлганидан кейингина ўз орзуларини ҳаётга татбиқ эта олди. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top