Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.
Сизнинг душманингиз борлигини биласизми? У кўринмас, бироқ бутунлай ҳақиқий.
Бу ҳақда Эфесликларга мактубнинг 6-бобининг 12-оятида ўқиймиз: «чунки бизнинг жангимиз қону-танага қарши эмас, балки бу дунёдаги зулматни бошқарадиган
бошлиқларга, ҳокимлару ҳокимиятларга ва руҳий оламдаги ёвузлик руҳларига
қаршидир». Душманимизнинг исми – шайтон. У руҳий мавжудот бўлиб, зулмат кучларининг ҳокими ҳисобланади. Унинг мақсади – Худонинг халқини қириб ташлаш. У Худованддан ва барча Унга ишонадиган одамлардан нафратланади.
Бу душманда сизни қириб ташлаш, никоҳингизни ва оилангизни бузиш, соғлиғингизни, моддий фаровонлигингизни ва ҳаётингиздаги қолган барча соҳаларни бузиш бўйича режа бор. Лекин сизга яхши хабар етказмоқчиман:
сиз унинг режаларига ибодатнинг кучи билан халал беришингиз мумкин. Шайтон – дарғазаб душман. У бутун жаҳлини имонлиларга тўкиб-солади, аммо дўзахнинг бутун жазаваси ҳам, имонга тўлган оддий ибодатнинг қаршисида бардош бера олмайди. Вочман Ни ёзган: «Худовандга етиб борган ибодатлар шайтоннинг режаларини барбод қилади. Худованд ибодатларимизга жавоб бера туриб, шайтон-
нинг ёвуз режаларини бузади, бинобарин, шайтон бизга зарар етказа олмайди.
Биз ибодатда қўлга киритадиган нарсаларнинг ҳаммаси, шайтон учун йўқотишга киради. Бизнинг руҳий қуролларимиз Эфесликларга мактубнинг 6-чи бобнинг, 13-чи оятида, бизни «ёвуз кунда» душманга қарши туришга чақираяпти. Ёвуз кун деб, нимани назарда тутаяпти. Менимча, бу ҳаётимиздаги шайтон ҳужум қиладиган ҳар қандай давр. Бу жисмоний, ақлий, ҳиссий ёки руҳий даражада бўлиши мумкин. Унинг ҳужумларига қандай қарши туриш мумкин? Руҳий қуроллар орқали, чунки жанг руҳий соҳада бораяпти. Коринфликларга иккинчи мактубнинг 10-чи бобидаги 4-оятда айтилган: «Чунки жангимиздаги қуроллар тана измига оид эмас, балки
истеҳкомларни барбод қилиш учун Худо томонидан қудратлидир». Келинг, кўламимизда бўлиши керак бўлган учта энг кучли руҳий қуролларни кўриб чиқамиз: Худонинг Сўзи, Исо Масиҳнинг номи ва Исо Масиҳнинг қони. Биринчи қурол: Худонинг Сўзи. Худонинг Сўзи – қудратли руҳий қуролдир. Эндрю Мюррей ёзган: «Худованд – ушбу сўзларнинг чуқур маносидан келиб чиқиб, ҳамма нарса ҳаёт, куч, руҳ ва ҳақиқат саналган бепоён Мавжудликдир. Худованд Ўзини сўзлари орқали очганида, У бу сўзларни қабул қиладиган кишига, чиндан ҳам, Ўзини – Ўз севгисини, ҳаётини, иродасини ва кучини тақдим этади».
Худонинг Сўзида, Унинг севгиси, ҳаёти, иродаси ва кучини топамиз ва барча санаб ўтилганларни, Унинг Сўзида қабул қиламиз. Унинг Сўзининг кучи беқиёсдир.
«Зеро Худонинг сўзи жонли ва таъсирчан бўлиб, ҳар қандай дудама қиличдан ҳам ўткирроқдир. У жон ҳамда руҳ орасини, бўғинлар ҳамда иликларнинг орасини бўлишгача суқилиб киради ва юракдаги ўйу ниятларни фош қилади» (Ибронийларга 4:12). Дудама қилич нимага қодирлиги ҳақида ўйлаб кўринг! Биз Сўзни билсак, унинг ҳақиқатларига ишонсак, унинг ҳокимиятига бўйсунсак, душманга гулдурос мағлубият келтиришимиз, турган гап. Азизлар, бордию сизда ибодат эхтиёжи бўлса, dilkashradio телеграм каналимиз орқали бизга хабар юборинг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.