2:34

Сотувчиларни қандай тайёрлаш керак? 1 қисм

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Сотиш бугуннинг янги илмларидан ҳисобланади. Шунинг учун унинг ҳам бошқа илмлардаги каби асоси, қонуниятлари, шакллари, турлари ва ўзига хос жиҳатлари бор. Иши баравж кетаётган дўкон эгаси янги ишга олган сотувчисини қандай тарбиялашини куйидагича ҳикоя қилади:

«Сотувчи қилиб олган одамимни дўкон мудири билан таништириб, бутун дўконни айлантираман. Нарсаларни кўрсатиб, уларнинг хусусиятлари ёритилган китобчалар бераман. У ўзини худди уй эгасидек тутиб, харидорларни меҳмон, деб билиши лозимлигини ўқтираман».

Мижозларига яхши ва назокатли муомалалари билан танилган катта магазин соҳиби менга қуйидагиларни айтди: «Даромаднинг асоси яхши танланган, яхши тарбияланган, яхши тайёрланган ва яхши маош оладиган сотувчидир». У сотувчиларни қандай танлаб олганини ҳам айтиб берди: «Дўконимга олинадиган сотувчиларни ўзим танлайман. Биттасини танлаш учун баъзан саксонта номзодни кўриб чиқаман. Сотувчи бўладиган қиз қуйидаги шартларга жавоб бериши керак:

1. Хушсурат, чиройли бўлмаса ҳам, ёқимтой бўлиши керак;

2. Чаққон ва уддабурон бўлсин;

3. Ҳозиржавоб ва дуруст гапира олсин;

4. Маълумоти бўлса, яна яхши;

5. Оилавий муносабатлари тартибли бўлишй шарт. Сотувчи учун бу жуда муҳим;

6. Тажрибага унча аҳамият бермайман. Чунки вақт ўтиши билан у ўз-ўзидан ошиб бораверади».

Сотувчи сифатида танланган қиз магазиннинг тарбия бўлими мудири билан таништирилиб, энг аввало, бутун магазин бўйлаб айлантирилади. Сотилаётган ҳамма нарсани кўрсатиб, уларнинг хусусиятлари ёритилган китобча берилади. Унинг ўзи мезбон, харидорлар эса меҳмонлари эканини тушунтирилади.

Хоҳлаймизки, харидорларга сотувчилар меҳмондек муомала қилишсин, нарса сотиб олсалар ҳам, олмасалар ҳам эшиккача кузатиб қўйишсин. Бизнингча, тарбия ва мулойимлик сотиш санъатининг биринчи шартидир. Хатти-ҳаракатимиз харидорга ёқса, молимиз ҳам ёқади.

Мен энг яхши сотувчиларни аёллар палтоси ва бошқа кийим-кечаклар сотиладиган бўлимга жойлаштираман. Ҳеч қайси сотувчи тажрибаси ошмай туриб, қимматбаҳо моллар сотиладиган бўлимда ишлай олмайди, у ерда нарса сота олмайди. Чунки у йўл қўйиши мумкин бўлган кичкинагина хато ҳам дўконга жуда қимматга тушади. Сотувчи харидорга ёрдамчи бўлиши керак. Харидор билан яқиндан шуғулланган сотувчи доимо муваффақиятга эришади.

Тирикчилик фаолиятингизни Раббимиз баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top