2:49

Руҳий қуролларимиз 2 қисм

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. «Зеро Худонинг сўзи жонли ва таъсирчан бўлиб, ҳар қандай дудама қиличдан ҳам ўткир-

роқдир. У жон ҳамда руҳ орасини, бўғинлар ҳамда иликларнинг орасини бўлишгача суқилиб киради ва юракдаги ўйу ниятларни фош қилади» (Ибронийларга 4:12). Дудама қилич нимага қодирлиги ҳақида ўйлаб кўринг! Биз Сўзни билсак, унинг ҳақиқатларига ишонсак, унинг ҳокимиятига бўйсунсак, душманга, яъни шайтонга гулдурос мағлубият келтиришимиз, турган гап. Унга Сўз ёрдамида қарши туринг ва шундай қилиб, унинг устидан ғалаба қозонасиз. Шайтон нотўғри фикрларни сингдириб, бизни алдашни истайди, биз эса Худонинг Сўзи билан жавоб қайтаришимиз мумкин ва шарт. Йермиё китобининг 23-чи бобидаги 28-чи оятда айтилган: «…Кимда Менинг сўзим бўлса, Менинг сўзимни аниқ сўзласин…»

Худонинг Сўзи – бу дудама қилич бўлиб, биз нафақат, унга эга бўлишимиз, балки

ундан моҳирона фойдалана олишимиз керак (Ибронийларга 4:12). Биз Сўзни эълон қилганимиздан, ўша қиличдан фойдаланган бўламиз. Эфесликларга мактубининг бошқа жойида эса, «Худонинг Каломи бўлган» руҳий қилич ҳақида айтилган.

«Мен имонли кишида яшаётган Муқаддас Руҳ, Каломни ҳар битта вазиятда қандай тўғри ишлатишни билади, деб ҳисоблайман. У имонлилар, айнан қандай ҳужум остида қолганини, жуда яхши билади…» У билан ибодат орқали суҳбатлашаётиб,

Унинг бизни тўғри йўлга бошлаётган овозини эшитамиз. Мисол учун, биз хавф остида бўлсак, Унинг: «Қўрқувга берилма! Менинг Сўзим қўрқмасликни буюрганини, унутма», деб чорлаётганини эшитишимиз мумкин.

Луқо Хушхабарининг тўртинчи бобида, Муқаддас Руҳ Исо Масиҳни қирқ кунга чўлга олиб кетгани ҳақида ёзилган. Исо Масиҳ чўлда васвасаларга дуч келган. Ҳар сафар шайтон Уни васвасага солганида, Исо Масиҳ унга «ёзилган» деган сўз билан жавоб берган, шундан сўнг, Каломдаги матнларни эълон этган. Шундан хулоса қилиб, васвасалар такрорланиб турадиган кўринишда келади, дейиш мумкин. Луқо

Хушхабаридаги 4-чи боб, 13-чи оятда ёзилган: «Шунда иблис барча васвасаларини тамом қилгач, вақтинча Исодан узоқлашди». Шайтон бизга чексиз равишда ҳужум қилишга тайёр. Биз унга муваффақият билан қаршилик кўрсатишимиз ва ҳақиқатда мустаҳкам туришимиз зарур. У бизни қанчадир вақтга тинч қўяди, бироқ биз,

яхшиси заифлашмаслигимиз ва ҳушёрликни йўқотмаслигимиз керак.

У қайтиб келиш учун қулай пайтни кутаётгани ва бизни енгишнинг

янги йўлларини ишга солишини билиб, зийрак бўлишимиз керак.

Азизлар, бордию сизда ибодат эхтиёжи бўлса, dilkashradio телеграм каналимиз орқали бизга хабар юборинг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top