Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Бир куни, уч ёки тўртга кирган ўғли билан машинасида кетаётган бўлган. У ўғлини олдинги ўриндиққа ўтқизган ва эшикни яхши ёпмаган. Ўша пайтлар, ҳали хавфсизлик камари ҳақидаги қонун қабул қилинмаган эди, шунинг учун болани камар билан ҳам боғлаб қўймаган. Дўстим машинани кескин бурганида, эшик очилиб, бола одамлар билан гавжум йўлнинг ўртасига отилиб тушган. Дўстим охирги лаҳзада, ўғли
томонга қараб, катта тезликда келаётган машинини кўрган. У эса: «Исо Масиҳ», деб қичқиришга улгурган, холос. Машинани тўхтатиб, боласининг олдига югурган. Бахтига, унга ҳеч нарса қилмаган. Лекин боладан ярим метрда тўхтаган автомо-
билдаги эркак асабий ҳолда қотиб қолган эди. Дўстим уни тинчлантиришга уринган: «Фарзандимга ҳеч нарса қилмабди. Хавотир олманг. Худога шукр, сиз вақтида тўхтатишга улгурдингиз». Бунга жавобан, эркак деган: «Мен, ҳатто тормозга ҳам текканим ҳам йўқ». Исо Масиҳнинг исмида ақл бовар қилмас куч яширинган! Унинг исми, қолган барча исмлардан устун ва унинг кучи тенгсиз. Ёлғиз шу исм қаршисида, ҳамма одамлар ва ҳокимиятлар тиз чўкади. Филиппиликларга мактубнинг 2-чи бобида, Худованд Исо Масиҳни «Уни жуда юксалтирди ва Унга ҳар қандай номдан юқори бўлган номни ато этди, токи Исонинг номи олдида самодаги, ердаги ва ер остидаги ҳар қандай зот тиз чўксин», деб айтилган.
Павлус Эфесдаги имонлилар учун ибодатида, Худодан «Уни таниб-билиш учун донолик ва ваҳий Руҳини» сўраган, токи «сизлар Унинг даъватининг умиди нимадан иборат эканини ва муқаддаслар учун бўлган, Унинг мероси шуҳратининг бойлиги қандай эканлигини билиб олинглар ва У фаҳмлашингизнинг кўзларини ёритсин». У яна шундай ибодат қилган: «Худонинг қодирлигининг қудрати бўйича биз, имонлиларда ҳаракат қилаётган Унинг кучининг чексиз буюклигини пайқаб олинглар. Худо Масиҳда ўша куч-қудратни амалда шундай кўрсатдики, Уни ўликлардан тирилтириб, самода, Ўзининг ўнг томонига ўтқазиб, ҳар қандай бошлиқ ва ҳокимият, куч ва салтанатдан, нафақат бу дунёда, балки келгуси дунёда ҳам
номланадиган ҳар қандай номлардан юқори қўйди» (Эфесликларга 2:17-21).
Павлус Филиппиликларга йўллаган мактубнинг иккинчи боб ва Эфесликларга мактубнинг биринчи бобида, бизга нимани етказишга уринаётганини тушунсак ва Исо Масиҳнинг номи ҳар қандай номдан юқори эканига ишонсак, Унинг исмида бизга қандай улкан куч берилганининг гувоҳи бўламиз. Хўш, «Ҳар қандай номдан юқори ном» жумласи нимани билдиради? Бу Исо Масиҳнинг номи ҳар қандай касалликдан, камбағалликдан, гиёҳвандликдан, ажралишдан ва бошқалардан юқори дегани. Исо Масиҳнинг номи, ҳамма айтадиган номларимиздан устун туради. Биз сизлар билан Унинг исмини олиб юрибмиз, зеро У биз учун Ўз ҳаётини қурбон
қилди. Биз Исо Масиҳнинг Исмидан келадиган кучни билсак, йўлларимиздаги ҳар қандай тўсиқни осонлик билан енгиб ўтамиз. Исо Масиҳ шогирдлари билан суҳбат қуриб ва У бир куни, бу дунёни тарк этиши ҳақида уларни огоҳлантириб, деди: «Ўша куни сизлар Мендан ҳеч нарса ҳақида сўрамайсизлар. Ростини, сизларга ростини айтаман, Менинг номим билан Отамдан нимаики сўрасангиз, У сизларга беради. Шу вақтгача сизлар Менинг номим билан ҳеч нарса сўрамаган эдингиз. Энди сўранглар ва оласизлар, токи қувончингиз тўлиқ бўлсин» (Юҳанно 16:23-24). Азизлар, бордию сизда ибодат эхтиёжи бўлса, dilkashradio телеграм каналимиз орқали бизга хабар юборинг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.