Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Исо Масиҳ шогирдлари билан суҳбат қуриб ва У бир куни, бу дунёни тарк этиши ҳақида
уларни огоҳлантириб, деди: «Ўша куни сизлар Мендан ҳеч нарса ҳақида сўрамайсизлар. Ростини, сизларга ростини айтаман, Менинг номим билан Отамдан нимаики сўрасангиз, У сизларга беради. Шу вақтгача сизлар Менинг номим билан ҳеч нарса сўрамаган эдингиз. Энди сўранглар ва оласизлар, токи қувончингиз тўлиқ
бўлсин» (Юҳанно 16:23-24). Исо Масиҳнинг ушбу сўзларини соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, унда уларни шу тарзда ифодаш мумкин: «Мендан бирор нарса ҳақида сўраб ўтиришингизнинг ҳожати йўқ. Сиз Отанинг олдига Менинг исмим билан боришингиз мумкин. Менинг исмимни айтиб, сизлар ўзингизнинг шахсий ишларингизга эмас, балки Менинг ишларимга ва Менинг табиатимга асосланасизлар». Ҳар сафар, Исо Масиҳнинг номи билан ибодат қилганимда, дейман: «Раббий, қаршингда, Исо Масиҳнинг қўлга киритган ғалабасига таяниб турибман. Мен У билан бирга ҳамворисман. Мен бу меросга лойиқ эмасман, лекин У буни қўлга киритди, менинг номимга васиятнома ёзди ва уни Ўзининг қони билан тасдиқлади. Мен дадиллик билан ибодат қиламан ва ибодатларим қудратли кучга эга эканини биламан, зеро Исо Масиҳнинг номи, мен билган ҳар қандай номдан юқори». Бу айтилганлар, сизга ҳам тегишли.
Исо Масиҳнинг номи билан ибодат қилганимизда ва Ундан ниманидир сўраганимизда, Отага Унинг Шахсига ишора қиламиз, Унинг табиатига асосланамиз, буни биз худди Исо Масиҳнинг Ўзи Отадан ниманидир сўрагандек, сўраймиз. Биз Отага, кўриб чиқиш учун ўзимизнинг эмас, Исо Масиҳнинг Шахсини тақдим этамиз. Биз ҳамма нарсани тўғри қилмаган тақдирда ҳам, Исо Масиҳнинг номи билан мурожаат этаётганимиз учун Худованд бизни эшитишига ишонишимиз мумкин. Унинг амалга оширган ишлари, бизнинг ҳар қандай қилмишларимиздан ошиб кетади, Унинг мукаммаллиги эса бизнинг нуқсонларимизнинг ўрнини қоплайди. Исо Масиҳнинг исми Унинг Шахсини, яъни
Унинг ҳақлиги, мукаммаллиги, инояти ва севгисини акс эттирар экан, демак, Унинг исми улкан қудратга эга. Менинг ёки сизнинг исмингизда куч йўқ, лекин Исо Масиҳнинг исмида куч бор, зеро бу исм Унинг обрўсини ва табиатини акс эттиради.
Эндрю Мюррей ёзганидек, «шоҳнинг исмида унинг обрўйи, кучи ва шоҳлиги ўз аксини топган. Унинг исми, унинг ҳокимиятининг тимсолидир. Масиҳнинг исми – бу Унинг амалга оширган ишларини ва У нима учун яшаётганини намоён этади». У давом этиб, дейди: «Ўз номини бировга берган киши, унинг номи билан бошқа киши ҳаракат қилиши учун, ўзи четга ўтади. Бошқанинг номини олган киши эса ҳеч қандай қадрга эга бўлмаган ўзининг исмидан воз кечади. Мен кимнингдир номидан бораётган бўлсам, бу билан, ўзимдан воз кечган бўламан. Мен, нафақат унинг исми-
ни, балки унинг ўзини ва унга тегишли бўлган ҳамма нарсани ўзимникига алмаштираман».
Азизлар, бордию сизда ибодат эхтиёжи бўлса, dilkashradio телеграм каналимиз орқали бизга хабар юборинг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.