2:53

Руҳий қуролларимиз 9 қисм

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Исроилликларнинг эшикларидаги қон ўлим фариштаси ичкарига кириб, тўнғич ўғилларини ўлдириб, одамларнинг ҳаётини яксон қилишга йўл қўймаган бўлса, биз ҳам ҳаётимизга Масиҳнинг қонини чақиришимиз ва ичкарига кирмаслиги учун шайтонга эшикларни ёпишимиз мумкин. Исроилликлар эшикларининг ёнларига қон

суртиши учун хўп уринишган. Улар қўзини ўлдиришган, ундан терисини шилишган, ҳиссоп ўтини олиб, қонга ботиришган ва қонни эшик ёнларига суртишган.

Бу ҳийла ёқимсиз машғулот. Бу уларга ғалати туюлган бўлиши мумкин, аммо улар Худованд буюрганларининг ҳаммасини бажардилар. Исроилликлар эшикларига ҳақиқий қонни суртдилар, аммо биз буни имон билан амалга оширамиз. Исо Масиҳ – Худонинг Қўзиси ва Унинг тўкилган қонидан, биз оддий ибодат орқали ҳимоя

сифатида фойдалана оламиз. Эски Аҳддаги маъбаднинг энг ичкаридаги хонаси Муқаддаслар Муқаддаси деб аталган.

Бу жойда Худонинг ҳузури яшаган. Руҳоний белгиланган анжомларга ва жойларга қон пуркагач, ўша жойга кира олган. У Худонинг ҳузурига киришдан аввал, олдидаги йўлни қонбилан поклаган. Худди шундай, биз ўз-ўзимизча, муқаддас Худонинг ҳузурига киришга ва Унга ибодат қилишга ҳаққимиз йўқ, бироқ

Исо Масиҳнинг қони бизни поклайди ва Худога яқинлашишга ижозат беради.

Мен кўпинча ушбу сўзлар билан ибодатимни бошлайман: «Художон, Сендан қон учун миннатдорман ва Исо Масиҳнинг қони билан мени поклашингни сўрайман. Худойим, мен Сенинг ҳузурингга келаман ва Сенинг олдингга келишга ҳуқуқ бера-

диган қон орқали оқланганим учун миннатдорман».

Эски Аҳддаги руҳонийлар каби биз ҳам Худонинг олдига келаётиб, қондан фойдаланамиз, аммо биз буни имон билан амалга оширамиз. Каломдаги қоннинг кучи ҳақидаги оятларни юрагингизда сақланг, токи ҳар сафар сизга душман ҳамла қилганида, сиз тайёр туринг ва Масиҳнинг қонидаги куч тўғрисидаги ҳақиқат,

сизга дадиллик берсин.

Исо Масиҳнинг қони – имонлиларга берилган инъомлардан бири ва биз бу инъомдан, нафақат хавф баланд бўлган ёки ўта мушкул пайтларда фойдаланамиз. Лекин ҳар сафар, у бизга керак бўлганида оддий ибодатда қуйидагиларни айтишимиз мумкин: «Худойим, мен Масиҳнинг қонига ишонаман. Унинг қонида куч бор. Шайтон қонга қарши бардош бера олмайди. Имон билан Масиҳнинг қонини оиламга, ўзимга ва ҳаётимга чақираман. Художон, мени Масиҳнинг қони поклагани ва ҳимоялагани учун, раҳмат Сенга». Ҳар дафъа, Масиҳнинг

қони тилга олинганда шайтон титрайди.

Азизлар, бордию сизда ибодат эхтиёжи бўлса, dilkashradio телеграм каналимиз орқали бизга хабар юборинг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top