3:24

Ибодат ҳақидаги фикрлар

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Биз ҳаётимизнинг охиригача руҳий жангда иштирок этамиз ва руҳий соҳадаги жангни

олиб боришнинг йўлларидан бири – ибодат саналади. Биз Худонинг Сўзидаги, Исо Масиҳнинг исмидаги ва Унинг қонидаги куч ҳақида билишимиз зарур. Бу қуролларнинг кучи ва улардан фойдаланишнинг асосий қоидалари ҳақида унутмаслик ҳамда бу қуролларни тайёр ҳолда тутиб туриш учун, бу бобни қайта-қайта ўқиб чиқинг ёки Сўзга, Исо Масиҳнинг исмига ва Унинг қонига атаб ёзилган бошқа бирор китобни, ҳеч бўлмаса, йилига бир марта ўқиб туринг.

Фақат шу учта руҳий қурол, сизга душманга қарши муваффақиятли жанг олиб боришда ёрдам беради. Раббий билан ибодат орқали қанча чуқур ва маҳсулдор муносабатларни йўлга қўйсак, У бизни таъминлаган қуролларнинг кучини шунча яхшироқ англаб етамиз. Худога итоат этиш шарти билан, Сўзнинг, Исо Масиҳ исмининг ва Унинг қонининг барча кучи бизнинг ихтиёримизда бўлади. Шу боис, бизга ғалаба кафолатланган. Шайтон – бизнинг душманимиз, унга аёвсиз ва тўхтовсиз қарши курашиш, фаол тарзда қарши туриш ҳамда зарар етказишига ҳеч қандай имкон бермаслигимиз лозим. Келинг, ибодат ҳақида баъзи фикрларни билдириб ўтай. Бизнинг душманимиз шайтон – руҳий мавжудот, шунинг учун унинг бизга қарши олиб бораётган жанги руҳий дунёда содир бўлади. Биз у билан руҳий қуроллар ёрдамида курашишимиз лозим. Булар: Худонинг Сўзи, Исо Масиҳнинг исми ва Унинг қони. Бу уччала турдаги қуролларни ибодатда қўллаш мумкин.

Уларнинг ибодатимизга келтирадиган кучи, бошқа ҳар қандай кучдан юқори туради.

Худонинг Сўзи «дудама қиличдан ўткирроқ» (Ибр 4:12) ва душманни мағлуб қилишга қодир. Муқаддас Руҳ қилич ҳисобланган Сўздан муваффақиятли тарзда фойдаланишда ёрдам беради. У бизга Каломдан турли вазиятларда ишлатиш

учун аниқ оятларни эслатади. Исо Масиҳнинг Ўзи душманнинг ҳужумларини қайтариш учун Сўзни қўллаган. Бу ҳақда Луқо Хушхабарининг тўртинчи бобида

ёзилган. Худонинг иродасини бажариш билан машғул эканмиз, душман бизга қарши курашади. Худонинг Сўзи – у билан курашишда самарали восита. Исо Масиҳнинг исми ердаги ҳар қандай исмдан юқори туради. У биз дуч келишимиз мумкин бўлган барча хавф-хатардан устун, бизга зарар етказиб ёки яксон қилмоқчи бўлган барча кучдан қудратлироқ, бизни айблайдиган барча овозлардан баландроқ.

Исо Масиҳнинг номидан келадиган имтиёзлардан фойдаланиш учун ўзимизни Ху-

дованд билан узилмас ришталар орқали боғлашимиз керак. Исо Масиҳнинг номи

билан ибодат қилганимизда, Худованд бизнинг камчиликларимизга эмас, Исо Масиҳнинг амалга оширган ишларига қарайди. Исо Масиҳ – бизнинг Нажот Қўзимиз. Биз Унинг қонидан имон билан фойдаланамиз. У бизни ҳимоя қилади ва душман ичкарига кира олмаслиги учун ҳаётимизнинг эшикларини ёпади. Худонинг ҳузурига кела олишимиз учун ягона восита – бу Масиҳнинг қони. Худонинг ҳузурида буюк ва ҳамма нарсани енгувчи куч мавжуд. Биз шайтонга фаол тарзда қарши туришимиз ва суст бўлмаслигимиз лозим. Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top