3:23

Душман аста-секин ва маккорона ҳаракат қилади 1 қисм

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Аста секинлик – шайтон бизни кучдан маҳрум қилишининг яна бир услуби. У шошилмасдан, қарийб сездирмасдан ҳаракат қилади, ҳужумларини зимдан биринма-кетин ишга солади. Биз чарчоқ қаердан келиб қолганини билмай қолишимиз учун бизга сездирмасдан зарар етказади. Дониёр пайғамбар китобининг 7-чи бобида

ёзилганидек, шайтон Худонинг муқаддасларини ҳолдан тойдиради. У бизни аста-секин дақиқама-дақиқа, кунма-кун заифлаштириб боради. Бизга ҳар куни майда-майда ёлғонларни сингдириб, кам-камдан жаҳллантириб боради. Биз то чалкашиб кетмагунимизча ва унинг қопқонига илинмагунимизча, бир нарсани қайтараверади.

У шу қадар эҳтиёткорона, пухта ўйлаб, оҳиста ва маккорона ҳаракат қиладики, баъзида нима содир бўлаётганини англамай қоламиз. Тўсатдан, ўта даражада мушкул ҳолатга ва чалкаш вазиятга тушиб қоламиз, шу билан бирга, бу қандай содир бўлганини тушунмай қоламиз. Душманнинг, бизни ҳолдан тойдириш услублари сезилмас даражада бўлиши мумкин, бироқ улар бизни соғлиқ, муносабатлар, қувонч, тинчлик, куч, ҳаётнинг мазмуни, ибодат қилиш хоҳишидан маҳрум қилишга қаратилган. Шайтоннинг синчковлик ва моҳирлик билан қилинган меҳнатининг мақсади айнан шундан иборат. Бизни ниҳоятда чарчатиб ашламагунча,

янчайверади, биз эса бундай вазиятга қандай тушиб қолганимизни билмай, ҳайратда қоламиз. Шайтон бизни ҳолдан тойдиришни уддаласа ва ўз тўрига илинтиргандан сўнг, нотўғри фикрларни бериб, онгимизга таъсир ўтказишни бошлайди. У бизни ўз муаммоларимизда бошқаларни айблашимиз учун гижгижлайди.

Биз бошқалар ҳақида шу тарзда ўйлай бошлаймиз: «Бошлиғим ҳаддан зиёд қаттиққўл бўлмаганда, балки мен унга яхшироқ муносабатда бўлар эдим». Ёки: «Агар фарзандларим ўзларини яхши тутсалар эди, ниҳоят уйни тартибга келтирар эдим». Қандай қилиб душманнинг устидан ғалаба қозониш ва унинг маккорона режаларини барбод қилиш мумкин? Унда, бизни ҳолдан тойдириш истаги борлигини билиб, қандай чораларни кўришимиз зарур? Бизни бемадор қилиш учун қачонгача ҳаётимизда ўз ҳунарларини кўрсатади-ю, биз жим ўтираверамиз? Энг

муҳими – шайтоннинг тузоғига тушиб қолмасликни ўрганиш учун ибодат қилиш, Худодан унинг услубларини осонликча пайқаб олишни сўраш лозим.

Бутрус ўз мактубида қуйидагини буюраяпти: «Ҳушёр ва бедор бўлинглар, чунки душманингиз иблис бўкираётган шердай бировни ютиб юборишни излаб юрибди». Шайтон тўғри келган кишини ютиб юборолмайди. У фаол, лекин ўзини билдирмай юриб, ўзини тутиб берадиган кишиларни излайди. Баъзида шайтоннинг азобларига керагидан ортиқ даражада чидаб ўтирамиз. Ҳатти-ҳаракатларимизда чегаралардан чиққанимизда, шайтонга ҳаётимизнинг эшикларини очиб берган бўламиз.

Жумладан, биз ишга муккамиздан кетамиз ва охирги марта қачон дам олганимизни унутамиз. Ёки аксинча, дангаса бўлиб қолиб, ишдан худди оловдан қочгандек қочамиз. Шайтон бир нечта асосий усуллардан фойдаланиб, бизни ютиб юборишга ҳаракат қилади.

Азизлар, бордию сизда ибодат эхтиёжи бўлса, dilkashradio телеграм каналимиз орқали бизга хабар юборинг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top