“Сизлардан бирортангиз иморат қурмоқчи бўлсангиз уни битириш учун маблағ етарлими, деб олдиндан харажатини ҳисоблаб чиқмаймизми? Бўлмаса пойдевор солиб, иморат қура билмасангиз, ўтган-кетган кўриб: “Бу одам қуришни бошлади-ю битира олмади”, -деб масхара қилишади” (Луқо 15:28-30) Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.
Шогирдларни тарбиялаш учун имон талаб қилинади, аммо лекин жамоатнинг ҳар қандай бошқа хизматидан кўра анча кўпроқ. Ҳа, Худованд бунга биринчи даражали аҳамиятни беради, аммо, ахир шайтон ҳам паст келмайди. Шогирдларни тарбиялашдек Худованд шуғулланадиган бошқа ҳеч нарса душманнинг шунчалик қаршилигини қўзғатмайди.
Мана шунинг учун юқорида келтирилган Масиҳнинг сўзлари бўлажак мураббий чўпон учун насиҳат бўлмоқда. Унда ишни охиригача етказмай ташлашга жуда кўп, ортиғи билан, васваса бўлади. Агар сизни истъефога чиқиш ниятингиз бўлса, Исо ишни бошламасликни таклиф қилади. Масиҳга хизмат қилиш бу ҳақиқатда – узоқ муддатли иш; мана шунинг учун шайтон мураббий чўпоннинг заиф жойига – чидамсизлик ва тезкор натижалар истагига босади. Харажатларни аниқлаш учун чақирув — бу руҳий тушкунликдан мустаҳкам қиладиган, қувватини оширувчи чора ва мақсадни давом эттириш учун асосдир. Аммо бу асоснинг чаённи думидек ниши бор. Чўпон жамоатда мураббийликни бошлашдан олдин харажатларни аниқлаш керак бўлади; агар унда бу ишни ташлаш ҳақида фикрлар бўлса бу хизматни бошламаса ҳам бўлади. Агар чўпон ярим йўлда тўхтаса, унда у заҳарли масхараларга дуч келади. Кўпчилик текширувлар натижасида кўпгина чўпонлар ўз вазифаларида ўртача 3-4 йил давомида бўлишади. Бошланишда улар кўпчиликни, аммо охирида камчиликни ташкил этишади. Мана шунинг учун уларнинг “маҳсулотини” сифати паст – ажабланишга ўрин йўқ!
Мураббий чўпонни кўпроқ охири йўқ бошланишнинг ёмон сезгиси азоблайди, чунки ишнинг охирида маҳсулот ҳисобланади. Шогирдлар тарбиялаш жараёнининг ўзига хос ҳусисиятлари — бу ўйлаб қилинган, ҳисобланган, аниқ етказиладиган вазифалардир. Ишнинг охирини, қайтаришни кўриш мумкин, аммо бунинг учун хизмат камида беш йил давомида такомиллашмоғи лозим. Текширувлар кўрсатишича, чўпонни энг унумли хизмат йиллари — бу тўртинчидан еттинчи йилгачадир. Мураббийлик хизмати узоққа чўзилади; маҳсулот, ҳосил кеч пайдо бўлади; уларнинг муҳимлиги эса давомли ва оғир меҳнат туфайли келади.
Кўпгина тўсиқлар мураббийлик йўлида пайдо бўлади. Шогирдларни тарбиялаш амалиётда машҳурдир, чунки ишнинг охирида, Худони улуғлайдиган, сифатли маҳсулот кутилади. Амалда эса бу ерда вақт, жонбозлик ва сабр талаб қилинади, аммо замонавий маданият таъсири остида чўпонлар айнан шуни қийинчилик билан топишади. Жамоатда чўпонлар ишида шогирдлар тарбиялашдан қийинроқ иш йўқ. Бу масалада кейинги дастурларимизда батафсилроқ сўз юритамиз.
Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.