2:50

Тирноқлар ҳақида

MP3

Ассалому алайкум. Бугун уй шароитида тирноқларни юмшатиш ҳақидаги тавсияларни маълум қиламиз. Баъзан оёқ бармоқлари тирноқлари эътиборликсиздан ва парвариш қилинмаганлиги туфайли дағаллашиб, тирноқлар олинишини қийинлаштиради. Бунинг учун биринчи навбатда, тирноқлар 10-15 дақиқа давомида илиқ сувга ботирилади. Сўнг олдиндан тайёрланган малҳам сурилади. Малҳам учун пиёз, саримсоқпиёз, алоэ, сариёғ ҳамда асалари муми керак бўлади. Ҳар бир маҳсулотдан 1 ош қошиқдан олиб, яхшилаб аралаштирилади ва 25 дақиқа паст оловда қайнатилади. Малҳам хона ҳароратига келганда, қалин қилиб тирноқларга суртиб чиқилади ва устидан карам барги ўралиб, дока билан боғланади.

Тирноқ кечаси билан шу ҳолатда туриши лозим. Эрталаб малҳамни илиқ сувда чайиб, юмшаган тирноқларни олиш мумкин.Тирноқлар доим юмшоқ ва мулойим бўлиши учун бир ҳафтада 2-3 марта илиқ ванна қилиш лозим. Ваннага ялпиз, газанда ўти (крапива), мойчечак қўшиш мумкин. Тирноқларнинг дағаллашишига организмда баъзи витаминлар: кальций, темир, Е, А ва В дармондориларининг етишмаслиги сабаб бўлиши мумкин. Тирноқлар қалин ва дағал кўринишга келганда, шифокор билан маслаҳатлашиб, витаминлар қабул қилиш лозим. Бир дона ўртача катталикдаги алой барги кесиб олиниб, тиканларидан тозаланади ва эзилади. Сўнг унга 23-25 томчи совитилган қайнаган сув қуйиб, аралаштирилади.

Ҳосил бўлган малҳам пахтага шимдирилиб, тирноқлар устига қўйилади ва елим халта билан ўралади. Муолажани кечқурун ётишдан олдин бажарган маъқул. Эрталабгача тирноқлар юмшаб қолади. Тирноқларни юмшатувчи гул ҳақида эшитганмисиз? Тирноқгул (календула) юмшатувчи хусусиятга эга. Тирноқларни юмшатишда шу гулдан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун сирли идишга икки ош қошиқ тирноқгул ҳамда беш ош қошиқ вазелин солинади. Бу аралашма эриб, яхшилаб аралашгунча паст оловда ушлаб турилади. Сўнг идиш қопқоғи яхшилаб ёпиб қўйилиб, 12 соат давомида дам берилади. 12 соатдан сўнг очиб кўрилади, агар идиш четида сув йиғилган бўлса, сувни тўкиб, яна бир марта қайнатилади.

Кейин яна 12 соатга қопқоғи ёпиб қўйилади. Тайёр бўлган малҳам кичикроқ шиша идишга солинади. Ушбу малҳам тирноқларга суртилиб, устидан елим халта билан боғланади. 2-3 соатдан сўнг тирноқлар юмшайди ва бемалол уларни олиш мумкин бўлади. Тирноқларни 10-15 дақиқа илиқ сувга ботириб ўтириб, юмшагач олиш лозим. Бундан ташқари, тирноқлар жуда қаттиқ бўлса, бир кунда уч маҳал болалар кремидан суртиб қўйиш мумкин. Крем тирноқларни қалинлашишдан сақлайди.  Бу тавсияларни фақат оёқ бармоқлари учун эмас, маникюр қилиш, қўл бармоқлари тирноқларини парвариш қилиш учун ҳам фойдаланиш мумкин. Ахир аёлнинг тирноқлари унинг гўзаллигининг бир қисми.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top