“Бунинг устига, қайғулар билан ҳам фахрланмоқдамиз, чунки қайғу сабр-қаноатни ҳосил қилишини биламиз. Сабр-қаноат эса тажрибакорликни, тажрибакорлик эса умидни ҳосил қилади. Умидимиз бўлса, бизни уятга қолдирмайди. Чунки бизга берилган Муқаддас Руҳ орқали юракларимиз Худо севгисига тўлиб-тошади”. (Римликларга 5:3-5) Салом азизлар.
Илоҳий Шоҳлик қонунлари бўйича яшовчи масиҳий учун таъқиблар, темир учун ўчоқ кабидир. Юқори даражадаги махсус камерада темир лом, чўян ва оҳактон эрийди, уларга керакли бўлган эритмалар қўшилади ва пўлат ҳосил бўлади. Кейин сопол пробкалар чиқарилади ва пўлатни печдан қуйиб олинади. Юзасига кўтарилган тошқоллар олиб ташланади, пўлат эса металл формаларга қуйилади.
Ишлатишга пўлат прокатдан кейин тайёр бўлади. Қуйма формалардаги чўян идишларни Цельсия бўйича 1200 градусли температурадан юқори бўлган шахтага жойлаштирилади ва у ерда оппоқ оқариб юмшагунча қиздирилади. Сўнгра бу қуймани бир неча оғир каткалар орасида у ёқдан–бу ёққа отилади ва керакли размердаги чўян прокатга айланмагунича шундай ҳаракат такрорланаверади.
Тобланиш жараёнида пўлатга зарур хусусиятлар берилади. Бу муолажалар металлнинг ички тузилишини ўзгартиради. Ниҳоятда юқори даражагача қиздирилган пўлатни тезлик билан сувга, ёғга ёки бошқа суюқликка солиб, совутилади. Кейин уни яна қиздиришади, лекин олдингига қараганда пастроқ ҳароратда ва сўнгра энди секин совишига имкон берилади. Ишлаб чиқилган маҳсулотларнинг сифати температура режимининг ўзига хос хусусияти билан белгиланади. Худди шу тариқа Худо ҳам Унинг иродаси ва мақсадларига биноан, Ўзининг ҳар бир боласида белгилаб қўйган қувғинларнинг сони ва ўлчовини кузатади. Энг кучли имонлилар – бу ҳаммадан ҳам яхши тобланган ва чиниққанлардир.
1 Коринфликларга Мактубнинг 10-боб, 13-оятида Павлус коринфликларга шундай дейди: “Бошингизга оддий инсоний васвасадан бошқа васваса келмаган. Худо эса содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради”. Исонинг Ўзи эса Павлусга, у билан бирга ҳаммамизга дейди: “Сенга берган иноятим етар, Менинг қудратим заифликда тугал бўлади” (2 Коринфликларга 12:9).
Сиз васвасага тушмаслигингиз ёки қувғин ва таъқиблар вақтида уларга бардош беришингиз учун, Раббий сизни етаклаб олиб ўтадиган чиниқишнинг усул ва методларини кўриб чиқинг. Ожизлигингизда Унинг кучи сизни қандай қўллаб-қувватлаганини ўйлаб кўринг. Барча фикрларингизни Дилкаш Радио телеграм каналимизда кутиб қоламиз.
Раббим сизни Ўз паноҳида асрасин. Омон бўлинг.