3:36

Қийинчиликлар бизни тоблайди

MP3

Narrаtor 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Агар бизни ҳар сафар тинглаб бораётган бўлсангиз, қимматли ва ҳаётий сабоқларни олаётганингизга шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади. Ёдингизда бўлса, синовлар ҳақида гаплашган эдик. Ҳар бир имонли синовлар ва қийинчиликлар орқали Худованд бизни Исо Масиҳга ўҳшаш қилиб ўзгартиришини тушунади. Ҳатто бу дунёнинг одамлари ҳам қийинчиликлар инсон характерини тоблашини биладилар. Машҳур саноатчи Чарлз Кеттеринг шундай деган экан: “Муаммолар бу жараённинг қийматини белгилайди. Менга фақат муаммоларни олиб келинг. Яхши янгиликлар мени бўшаштиради”. Ёқуб 1:4 оят шундай дейди, “Ҳар қандай вазиятда сабр қилишни ўрганинглар, шунда етук, бекаму кўст, комил инсонлар бўласизлар.” Муаммолар келганда, биз тушкунликка тушамиз, ғамга ботамиз ва қандай йўл билан бўлса ҳам улардан озод бўлишга шошамиз.

Narrаtor 2 Агар ҳасталик бўлса, шифокорга югурамиз. Оғриқни қолдириш учун катта дозада дорилар қабул қиламиз. Шундай иш тутсак, Худонинг режасини бузган бўламиз. Кейин эса Худованд бизга ўргатмоқчи бўлган сабоқни олиш учун кейинроқ бундан ҳам узоқроқ давом этадиган қийинчиликларга дуч келишимиз мумкин. Қийинчилик келганда, Худонинг олдига югуриб, Унинг иродасини сўраш энг тўғри йўл бўлади. Агар Худо билан биргаликда иш қилсак, Унинг режасидаги Муқаддас Руҳ самарасига албатта эришамиз. Синовлардан ўтаётганда ҳеч қачон тушкунликка тушмаслигимиз керак. Ҳаётда олдини олиб бўлмайдиган муаммолар бўлади. Биз эса уларни Худонинг иродаси деб қабул қилишимиз керак. Ёдингизда бўлса, ҳаворий Павлус ўзидаги жисмоний заифлиги учун Худога уч марта илтижо қилди. Худованд уни олиб ташламади, аммо бу заифликга тоқат қила олиш учун куч берди.

Narrаtor 1 2 Коринфликлар 12:8-10 оятларда Павлус шундай дейди, “Буни мендан олиб ташлагин, деб уч марта Раббимиз Исога ёлвордим. Лекин У менга шундай деди: “Менинг иноятим доим сенга етарли бўлади, чунки Менинг қудратим сенинг ожизлигингда тўлиқ намоён бўлади.” Шундай қилиб, Масиҳнинг қудрати мен орқали аён бўлиши учун ожизлигим билан мақтанишни афзал кўраман. Шу сабабдан Масиҳ ҳақи ожизликни, хўрликларни, муҳтожликларни, қувғин ва қийинчиликларни шодлик билан қабул қиламан. Айниқса ожиз бўлган пайтимда, Масиҳнинг қудрати билан кучли бўламан.” Худованд олиб ташлашни истамайдиган ҳаётий синовларни берганида, уларни итоаткорлик билан қабул қилишимиз керак. Худонинг иродасига бўйсунганимизда қалбимизга тинчлик келади. Ҳаётимиз давомида кўпгина муаммолар ва синовлар келиб кетади, бироқ биз улардан сабоқ чиқаришимиз керак.

Narrаtor 2 Тозаловчи метал устаси эритилган металда ўзининг аксини кўриши билан метал остидаги оловни ўчиради. Кўпчилигимиз, қийинчиликларга Худонинг назари билан қарашни билмаймиз. Синовлар келганда фақат уларни кўрамиз ва қалбимизда нотинчлик пайдо бўлади. Шундай пайтда Худованднинг режаси нақадар буюк эканини унутиб қўямиз. Ҳазрати Довуд шундай пайтларда нима деганини эсланг, “Эй менинг одил Худойим! Илтижо қилганимда жавоб бер! Кулфатда қолганимда мени озод қилдинг.

Менга шафқат қилиб, ибодатимни эшит” Синовлар пайтида энг аввало Худовандга қарашимиз ва бу қийинчиликларга Унинг назари билан қарашни ўрганишимиз керак.

Албатта, бу ҳақида гапириш осон ҳолос, бу жараёндан ўтишнинг ўзи бўлмайди. Бунда чиндан ҳам имонимиз синалади. Бу биринчи босқич. Иккинчи босқичнинг нималигини билишни истасангиз, бизнинг кейинги суҳбатимизни кутинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top