Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Муқаддас Китоб бизга шундай деб ўгит беради: “Эгамизни ўзингнинг шодлигинг деб бил, кўнгил истакларингга У етказади. Йўлларингни топширгин Эгамизга…”Хўш, бу нимани англатади? “Йўлларингни топширгин” дегани ҳамма нарсани – ҳаётимни, йўлларимни ва ўй-фикрларимни Унга топшираман, деганидир. Мен бутун ҳаётимни Унга топшираман, чунки мен Худога шундай демоқчиман: “Раббим, ҳаётимдаги ҳамма истакларимни Сенга топширмоқчиман. Сен ҳаётимда бўлишингни истайман ва бунга Каломинг орқали эришаман. Сенинг ҳаётим учун қилган режаларингни амалга оширгин”. Агар кўнгил истакларингиз шулар бўлса, ишонинг Худованд бу истакларингизни амалга оширишни ҳеч ҳам кечиктирмайди. Кўряпсизми, Худонинг иродаси бўйича яшашни исташингизнинг сабабларидан бири бу унинг тўғри йўл эканидир.
Narrator 2 Худо сизга беришни истамаган қайсидир нарса учун ғайирлик қилиш билан ҳеч қандай тинчликка эришолмайсиз ва ҳаётингизда ҳақиқий қувонч бўлмайди. Калом “ғайирлик қилма, ич-этингни ема” деб турса-ю мен Худога топширишни истамасам, Худо менга бермаслигидан қўрқиб ташвишлансам, бу Худога тўғри келадими? Агар истакларингиз бўлса, уларни шунчаки Худога топширинг. “Унга топшириш” дегани ўзи нима? “Раббим, мана менинг орзу-истакларим. Бу истакларимни Сенга бермоқчиман” деб айтинг. Шунда вазиятга тўғри баҳо бериб, қилишимиз керак бўлган нарсани қилганимизга ишонч ҳосил қиламиз. Биз қила олмайдиган нарсалар ҳам бор. Шундай истаклар борки, уларни амалга ошириш фақат қодир Худонинг қўлида ва мен ўз кучим билан ҳеч қачон унга эришолмайман. Мен қанча ҳаракат қилсам ҳам фойдаси йўқ, фақат Ундан кутишим керак.
Narrator 1 Энг яхшиси, Худо истакларимизни ўз вақти-соати билан амалга оширишидир. Унга топширишнинг иккинчи босқичи – шунчаки Унга бериш. Агар шундай қилмасангиз, ё Унга ишонмаётган ёки қўрқаётган бўласиз. Жуда кўп одамлар шу муаммо билан курашадилар. Улар ўзлари истаганидек бўлмаслигидан чўчиб, Худога топширишга қўрқадилар. Ўзингиз ўйлаб кўринг, сизни ҳеч қандай шартларсиз севадиган, сизга энг яхши нарсаларни тилайдиган, сиз учун энг яхши режалар тузиб, сизни таъминлайдиган Худо сизга ғирромлик қиладими? Агар чин юракдан, Унинг иродасига мос орзуларингизни Унга топширсангиз, сиз кутганингиздан ҳам ортиқроқ беради. Лекин орзуларингизни Унга беришни истамасангиз, ўзингиз ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Кун келиб, орқага қараб, ўзингиз нима қилганингизни ва Худо нима қилганини билмасдан яшашни истамасангиз керак.
Narrator 2 Биз нафақат Унга топширишимиз балки Унга ишонишимиз ҳам керак. Чунки Каломда шундай ёзилган: “… Унга ишон, У мадад беради.” Ўзингиз ишонмаган одамга ўзингизни топшира олмайсиз, тўғрими? Эркак ёки аёл, ўзи ишонмаган одам билан турмуш қуриши тентаклик бўлади. Буни ўз жонига қасд қилиш, деса ҳам бўлади. Сиз унга ишонмасангиз, ўзингизни унга топширмайсиз. Худо биздан ишонишимизни истар экан, демак энг аввало Унга ишонишимиз керак. Агар Унга ишонмасам, Унга итоат қилмайман. Нима учун Худога ушр бермайсизлар? Чунки, ишонмайсизлар. Кўряпсизми, маблағингизни ҳам Унга ишонмайсиз. Бу ишончингизнинг оддий бир белгиси. Калом яна, Ишон Унга, У бажаради, дейди. У нимани бажаради? У нима деган бўлса, ўшани бажаради – кўнгил истакларингизга етказади. Унга ишонинг. Унга ишонмасангиз, истагингизга етишолмайсиз. Унга ишонмасангиз, Худо уни амалга оширмайди.