3:34

Худо билан яқинлик

MP3

Narrаtor 1 Ассалому алайкум қадрдон. Худо билан яқинлик инсонни ҳаётда бўладиган ҳар қандай ёқимсиз ва ташвишли кунларни ҳам ички ҳотиржамлик ва қувонч билан енгиб ўтишига ёрдам беради. Бу қандай бўлади, дейсизми? Худо билан қандай яқин бўлишимиз мумкин – албатта Унинг бизга берган Муқаддас Руҳи орқали-да. Атрофимизда кўпчилик ҳатто ўзимиз ҳам бу ҳаётда бошқалар орасида муваффақиятга эришишни истаймиз. Қайси касб эгаси бўлсак, ўша касбда илғорлардан бири бўлишни, оилада бахтли ва катта, кенг ва шинам уйларда яшашни, ҳамма бизга ҳавас қилишини истаймиз. Бу истак қаердан келади? Шайтоннинг, “Сен ўзинг буни қила оласанг”, деган ёлғонидан. Албатта инсон астойдил ҳаракат қилса, шу даражага эришади, аммо бу унга ўзи кутган бахтни бермайди. Шайтон ўз кучинг билан бахтли яшай оласан, етарлича яхши одам бўла оласан, дейди. Калом эса “Йўқ, сени буни қила олмайсан” дейди.

Narrаtor 2 Биз Худонинг фарзанди сифатида кимга ишонамиз? Бундай ҳолатларда биз ё ўз кучимизга ишонамиз ёки Худонинг Каломига ишонамиз. Худованд йўл очиб бермаса, Унинг Ўзи Муқаддас Руҳи билан бошқармаса, биз У истаганидек яшай олмаймиз ва ўзимиз истагандек, чинаккамига бахтли ҳам бўлолмаймиз. Бунинг учун бизга фақат Худонинг Руҳи керак. Унинг Руҳи бизни бошқаради. Ҳар куни, ҳар дақиқада тўғри ва дадил қарорлар қила оламиз, қўрқувни енгамиз ва синовлардан мардларча, Унинг мадади билан ўтамиз. Бу қийин қарорга ўҳшаб кўринади, аммо Худонинг Муқаддас Руҳи билан шундай синовлардан ўтиш завқи шунга арзийди. Буни бир марта тотиб кўрганингиздан кейин яна шундай қийинчиликка рози бўласиз. Худо билан яқин муносабат лаззатини ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайди. Ахир Худонинг Ўзи сиз билан бирга, сизнинг ёнингизда синовлардан ўтяпти-ку.

Narrаtor 1 Худонинг Каломига ишонишни танлаш сизга Худо билан яқинликни таъминлайди. Шунинг учун сиз кимга ишонишни танлашингиз керак. Сиз ё Худога ишонасиз ёки одамларнинг гапларига. Ҳаммамиз ҳам ҳаётимиздаги бизга ёқмаган у ёки бу нарсалар ўзгарса, олиб ташланса бахтиёр бўламиз, Худо билан бирга қадам ташлаш осон бўлади, деб ўйлаймиз. Аммо, менга ишонинг. Ундай бўлмайди. Ҳаётимиздаги муаммолар ва ташвишлар тугамайди. Уларнинг мақсади бор. Худованд томонидан йўл қўйилган ташвиш ва муаммолар бизга чиройли шакл бериб, Масиҳга ўҳшаш бўлишимизга сабаб бўлади. Улар бизни Худога яқинлаштиради. Бунинг учун ҳар куни Худога ибодат қилганингизда, У сизни Ўз Руҳига тўлдиришини сўранг. Унга муҳтожлигингизни англаб етинг. Усиз муваффақиятга эриша олмаслигингизни, қийинчиликлардан ўта олмаслигингизни тан олинг. Кейин эса Худованд ҳаётингизда нима қилишини кузатинг.

Narrаtor 2 Шунда оддий инсоний кучимиз билан қила олмаган ишларимизни осонлик билан яна хурсанд бўлиб бажараётганимизни англаймиз. Бу нима? Бу Худонинг бизга инъом этган Муқаддас Руҳи. У бизни шундай ишларга қодир қилади. Акс ҳолда, биз бу ишларни қила олмаган бўлардик. Худонинг Ўзи бизни қўллаб қувватлайди. Худованд иккита асосий сабабга кўра бизга Муқаддас Руҳни юборган. Биринчи сабаби, Худо биздан бажаришимизни истагани ишларга бизни лаёқатли қилиш учун. Иккинчиси эса, Худо биздан истаганидек ҳаёт кечиришга лаёқатли қилиш учун. Бу жуда ажойиб. Худо бизнинг қандай ҳаёт кечиришимизни истайди? Бу саволга қаердан жавоб топишни биласиз. Ҳар куни камида бир бобдан Худо Каломини ўқинг. Уни яхшилаб тушуниб ўқинг. Худодан мақсадини очиб беришини сўранг. Шунда У сиздан нима истаётганини билиб, эслаб қоласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top