2:40

Уйни иситишнинг арзон усуллари

MP3

Ассалому алайкум. Ҳадемай, кунлар совиб, хонадонни иситиш ва унда иссиқликни иложи борича кўпроқ сақлаб қолиш ҳақида бош қотира бошлаймиз. Фарзандлари саломатлигини ўйлаган оналар бу ҳақида кўпроқ қайғуришади. Аввало, уйнинг исимаслигига тирқишлари яхши бекитилмаган деразалар сабаб бўлади. Металл-пластик деразаларни ўрнатганлар эса бу ҳақда бош қотирмаса ҳам бўлади, негаки, улар жуда зич ёпилади. Аммо ёғоч дерезанинг очиқ жойлари ва тирқишларидан кўп иссиқлик ташқарига чиқиб кетади. Аёз кунлари уй ичининг совиб кетишига яна эски батареялар сабаб бўлиши мумкин. Гап шундаки, унинг ичига кўпинча занг ва бошқа чўкиндилар тиқилиб қолади ва етарли даражада иссиқликни бера олмайди.

Шу боис ҳам совуқ кунлар киришидан олдин уларни тозалаш зарур. Шунингдек, зич ёпилмайдиган ташқи эшикдан ҳам жуда катта миқдорда иссиқлик чиқиб кетиши мумкин. Эшикни зич ёпиладиган қилиш ва совуқ ўтказмайдиган қоплама билан қоплаган маъқул. Юқоридаги усуллар сизга уй ичида ҳароратни 3-4 даражага ошириш имконини беради. Яна бир совуқ кирадиган жой балкон ҳисобланади. Бунда, аввало, деразалардаги совуқ кирадиган тирқишларни ёпиш, уларга қалинроқ пардалар илиш талаб этилади. Кўпчилик уй ичини турли электр иситгичлар билан иситишга ҳаракат қилади. Аммо бу анчагина чиқим талаб қилади. Бунинг устига улар ишлаётганда умуман қаровсиз қолдириб бўлмайди.

Кейин совуқ кунлар ҳам деразаларни очиб, уй ичини мунтазам шамоллатиб туриш керак. Негаки, ичкаридаги ҳаво ҳаддан ташқари қуруқлашиб кетади. Электр иситгичлардан фойдаланганда қисқа муддатга эшик ва деразалар ланг очиб олиниши талаб этилади. Йўқса, иммунитет тушиб, саломатлигингизда муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хуллас, совуқ кунларда уй ичини иссиқ сақлашнинг оддий, унча харажат талаб қилмайдиган усулларидан фойдаланиш анча маблағ тежаб қолишга ёрдам беради. Иссиқлик радиаторларининг қай бири қулай? Қиш мавсумида кўп уйлар иссиқлик радиаторлари орқали иситилади. Уларнинг эса турлари кўп. Қуйидаги маълумотлар сизга радиатор танлашда қўл келиши мумкин.

Чўян радиатор. Бундай радиаторлардан узоқ вақтдан бери фойдаланилади. Зангламайди, яхши иссиқлик беради, нисбатан тежамкор. Агар оқ эмас, қора рангга бўялса, иссиқлик бериши янада ошади. Уларни кўпқаватли уйларга, умумий ёки индивидуал иситиш тизимига ҳам улаш мумкин. Аммо ташқи кўриниши қўполроқ ва ўрнатиш бирмунча қийинлиги сабабли тобора русумдан қолмоқда. Пўлат радиатор. Икки кўринишда бўлади: қувурли ва панелли. Ўз конструкциясига кўра жуда юқори иссиқлик бериш хусусиятига эга. Айниқса, алоҳида иситиш тизимига эга хонадонлар учун қулай ва кам босим остида ҳам ишлайверади.  Алюминий радиаторларнинг иссиқлик бериши жуда юқори. Уларни ўрнатишда жуда ҳушёрлик талаб этилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top