Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Интуиция инсониятга Худованд томонидан берилган неъмат. Бу билан инсон имкон қадар хавф-хатардан ҳоли ҳаёт кечиришга муваффақ бўлади. Бизда ички ўзимиз ҳам ҳали тўлиқ англаб етмаган неъматларимиз бор. Буларни кўролмайсиз, ушлаб бўлмайди, бироқ уларсиз яшаш ҳаётимизни бутунлай хаосга айлантириб юборган бўларди. Улар инсониятга Худованд томонидан берилган виждон, интуиция ва фақат Худовандга юз бурган инсонлардагина бўладиган, Муқаддас Руҳ билан бошқариладиган руҳий сезгидир. Биз эса бугун интуицияга қандай қулоқ солиш ҳақида сўзлашамиз. Унинг нималигини деярли ҳамма билади, аммо ҳамма ҳам уни тинглашни билмайди. Интуициямизни тинглашни ўрганиш – тўғри қарор қабул қилиш томон қўйилган бехато қадамдир.
Narrator 2 Биз ахир ҳар куни танлаш муаммоси билан тўқнаш келамиз, келгусида бизнинг ҳаётимизга сезиларли таъсир қилиши мумкин бўлган вазифа ва ҳатти-ҳаракатларимизни ўйлаб кўрамиз. Янги иш берувчининг таклифини қабул қилсаммикан? Бу одамга ишонса бўлармикан? Биз ҳаёт анча серқирра эканлигини тушунмаган ҳолда, ички овозимизни эшитишни ҳам истамасдан, масалалар ечимини топган бўламиз, доим ақлимизга қулоқ тутганча, фактларни таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Агар уни фақат рационал тарзда қабул қилсангиз у кутилмаган сюрпризларга тўла. Лекин барибир кутилмаган, тўсатдан, бехосдан бўладиганларни олдиндан кўра билиш мумкин – агар сезгингизга ишонсангиз. Қандай қилиб интуициямизни тинглаш ва унинг сигналларини адаштирмай ажратиб олиш мумкин – бу истаган соҳа вакиллари учун муҳим савол. “Интуициясиз шифокор муваффақиятга эриша олмайди” деган эди Парацельс.
Narrator 1 Бу муваффақият билан бизнесини юритаётган ишбилармонга ҳам, олийгоҳда устозлик қилаётган домлага, руҳшуносга, терговчига, спортчи, сотувчи ва ҳайдовчига ҳам тегишли. Қандай касб эгаси бўлишингиздан қатъий назар олтинчи ҳиссиёт сизга ёрдам беради, касбингизни илгари ўрганилмаган янги қирраларини топиш ва уни ривожлантириш имконини беради. Бу эса табиийки ўз навбатида қарор қабул қилишда фақат рационал исботдан фойдаланиб иш кўрувчилар олдида инкор этиб бўлмайдиган устунликка эга бўлиш имконини беради. Интуициянгиз аллақачон у ёки бу вазиятда ҳаммаси сиз учун ижобий тарзда ҳал бўлиши учун қандай йўл тутишингиз кераклигини яхши билади. Энди фақат қайси ҳолатда сизнинг ички овозингиз – бу тўғри йўлдан адаштирувчи қўрқув, ўзига ишончсизлик, қайси ҳолатда эса ҳеч қачон адашмайдиган ва доим хатосиз, тўғри йўлни кўрсатувчи сизнинг ҳақиқий олтинчи ҳиссиёт эканини адашмай таниб олишни ўрганишингиз қолди холос.
Narrator 2 Интуицияни ривожлантирсангиз сиз: ҳамсуҳбатингизни ҳатти-ҳаракатидаги нозик томонларни ажратиб олишга ва унинг ҳиссиётларини илғаб ололасиз. Сизни сўзлар ёки тўқима тасаввурлар ёрдамида алдаб ёки чалғитиб адаштира олмайдилар; одатда тўғри қарор қабул қилишда халақит берувчи ишончсизлик ва шубҳалардан халос бўласиз; ўзингизда зийраклик, сезгирликни, олдиндан кўра оласиз; ўзингизни қайси соҳада ижодкорлик салоҳиятингизни тўлиқ намоён эта олишингизни ҳис қила оладиган бўласиз. Албатта, интуиция сабаб кўплаб олимлар янгиликлар ва кашфиётлар қилганлар, шу сабаб оддий зийрак аёллар фарзандларини хатардан сақлаб қолганлар. Интуиция сабаб балки ўзингиз ҳам яхши ишга жойлашган ёки муваффақиятга эришгандирсиз. Бу чиндан ҳам биз инсоният учун Худованднинг яхши бир неъмати, бироқ энг аълоси бу Муқаддас Руҳ билан бошқариладиган ички руҳий сезгидир. Бу билан сиз Худонинг режаларидан воқиф бўласиз.