Narrаtor 1 Ассалому алайкум қадрдон. Вақтни орқага қайтаришнинг имкони йўқ. Вақт оқимини ўзгартиришга қодир бўлган сеҳргарлик ҳам мавжуд эмас. Белгиланган ёшнинг палласи етиб келгач инсон гўё фақат шунинг учун туғилгандек қариб бошлайди… Бугун ҳар бир инсон кўпроқ муваффақиятга эришиш учун ёшаришни истайди. Ҳар бир инсонни шу ҳаракатга ундайдиган сабаб турлича, аммо ҳаракат аллақачон бошланган. Атрофингизга назар солсангиз, кундан кунга 40дан ошган аёлларнинг ўз ёшидан анча ёшроқ кўриниб бораётганларининг гувоҳи бўласиз. Нафақат аёллар, балки эркаклар ҳам ўзининг навқиронлигини сақлаб қолишни истайди. Кўпчилик вақтни ортга қайтаришнинг ва яна ёш бўлиб қолишнинг иложи йўқ, деб ўйлайди. Шундай фикр қилсангиз, қисман ҳақсиз, аммо мутлақо эмас. Инсон организми сиз излаётган мўъжизанинг айнан ўзи.
Narrator 2 Яна худди олдингидек бўлиб қолиш – бу эртак эмас, ўйлаб топилган ҳам эмас, ёшариш жараёнини ишга тушириш мумкин. Ёшариш – худди навқирон ёшлик пайтингиздаги сингари тезликда организмнинг янги ҳужайраларни регенерациялаштириш жараёнидир. Агар эзотерика ва диний амалиётни кузатадиган бўлсак, бу натижага у ерда ёшаришга ният қилиш, ўзини ишонтириш ва ўзини шунга хос тарзда тутиш орқали эришилган. Бу йўл ҳақиқатдан ҳам иш беради дея олмаймиз, лекин уни инкор этишда ҳам маъно кўрмаяпмиз, чунки баъзи бирлар бу кўрсатмаларга амал қилишга ва қўйилган мақсадларга эришишга қодирдирлар. Бироқ бугун сизлар билан ёшаришнинг бошқа услублари ҳақида ҳам гаплашамиз. Ёшариш жараёнини муваффақиятга ва соғлом ҳаёт тарзига таянган ҳолда қандай қилиб ишга тушириш мумкин: Сизнинг организмингиз ҳар доим сизнинг фикрларингиз ва тасаввурларингизга жавоб беради.
Narrator 1 Ҳар доим ижобий фикрланг ва тўғри овқатланишни бошланг; Ўзингиздан ёши кичкина бўлган инсонлар билан мулоқот қилинг, бу сизни анча қувватли, ғайратли қилиш билан бирга ҳаётий куч бағишлайди; Жисмоний ҳордиқ, иложи борича очиқ ҳавода бўлгани маъқул. Бу организмга жуда тез таъсир қилади. Соғлом ва куч-қувватга тўлган тана, йўқ деганда олдингидек жуда тез қариб боришдан секинлашади; Кўпроқ табассум қилинг ва қувонинг, бахт гармони деб номланувчи гармон сизнинг организмингизда ҳақиқий мўъжиза яратишга қодир; Баданингизни парвариш қилинг, уни яхши кўринг, ўзингизга ҳордиқ ва тўлақонли уйқу учун имкон беринг; Медитация ёки йога билан шуғулланинг, кўпроқ ҳаракат қилинг, бир жойда ўтириб қолманг. Ҳозирги пайтда кўп мамлакатлардаги етакчи марказларнинг замонавий соғломлаштириш курсларида, ёшартириш учун мана шундай ёндашувни таклиф этишмоқда.
Narrator 2 Микротоклар. Терининг устки қисмига, тўқимасига, мушакларига, лимфасига жуда кам қувватли ток таъсирида. Бу усул нафақат терини ёшартирибгина қолмай, терида ва мушаклардаги модда алмашув жараёнини ҳам ишга туширади; Ультрафонофорез. Ультратовуш ёрдамида тери остига косметик модда киритилади, натижада мушаклар тонусга киради ва ёшартириш механизмини ишга туширади; Beauty Defect Repair – янги хавфсиз усул, уни ёрдамида терига ажинлар билан курашувчи, терининг эластиклигини оширувчи, теридаги камчиликларни созлаб бартараф этувчи дори моддаси киритилади; Кимёвий пилинг. Терининг устки қисмини мутахассис назорати остида куйдириш жараёни. Эски тери қипиқланиб тушиб кетади, организм эса янги, ёш тери ишлаб чиқаришга мажбур; Фақат юқорида эслатиб ўтганимиздек, танангизга жуда ҳам эътиборли бўлинг. Нафақат ташқи томондан балки ички томондан ҳам уни ёш сақлаб қолишга ҳаракат қилинг.