Narrator 1 Ассалому алайкум. Икки инсон турмуш қургач, фақат қарама қарши жинсларда бўладиган муҳаббат билан боғланади. Аслида бу сўзни кўпчилик турлича тушунади. Бу жуда ҳам кенг қамровли сўз. Аммо жамиятимизнинг асосини оилалар ташкил этар экан, жуда кўпчилик ўзига одатда оиладаги муҳаббат нима ва уни қандай қилиб бир умр сақлаб қолиш мумкин деган саволни беришади. Авваламбор шуни тушуниб олиш муҳим, бу одатдаги экранларимиз орқали ёрқин эҳтиросли саҳналар орқали бизга оила айнан шундай бўлиши керак дегандек намойиш этиладиган ҳиссиётлар эмас. Бу энг ижобий қирраларнинг уйғунлашуви, бир-бирининг талаб-истакларига, унинг ожизликлари ва қўрқувига нисбатан бўлган энг жиддий муносабатидир. Мулойим, хушмуомалалик ва ёқимли ҳаяжон – бу оила қурган дастлабки йиллардаги кўр-кўрона севгига нисбатан анча мураккаб ҳиссиётлардир.
Narrator 2 Ҳаётда чинакамига бир-бирларини севиб, ардоқлаб яшаган онахону-отахонларнинг бу борадаги фикрлари ёш оилалар учун яхши қўлланма бўлиб хизмат қилиши мумкин. Инсон “оиладаги муҳаббат” тўғрисида қанча кўп адабиёт ўқиган тақдирда ҳам барибир ҳамма учун тўғри келадиган аниқ рецептга эга бўла олмайди, чунки бундай йўриқнома бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Ҳар ким маъсулият ҳисси, яқинлик ва ишонч даражасини ўзи белгилайди. Бундан ташқари бу ерда инсоннинг ўзига бўлган эгоси ҳам кучли роль ўйнайди. Инсон ҳаётда фақат олишни эмас, беришни ҳам ўрганиши керак. Муқаддас Китобда бир яхши оят бор, “Одамлар сизга қандай муносабатда бўлишларини истасангиз сиз ҳам уларга шундай муносабатда бўлинг.” Бу ёш эр-хотинлар учун жуда ҳам яхши маслаҳат. Агар эр севилишни истаса, демак унинг ўзи аввало хотинига муҳаббатини кўрсатиши керак. Аёл ҳам шундай қилсин.
Narrator 1 Агар инсон ҳаётида муҳаббатини учратиб, уни тарбиялашга, сақлаб қола олишга эришган бўлса, демак у бу ҳаётда бекорга яшамаган. Демак тер тўкиб ҳамкорликда қурилган қалъа ҳар қандай ишғолга чидаб беради, ўзаро бир-бирини тушуниш қалқони эса сизни ҳар қандай балолардан ҳимоя қилади. Бундай қалқонни қуриш учун ҳар куни, турли муҳаббат ва оила мустаҳкамлиги йўлидаги синовлар ва тўсиқлардан ўтишга тўғри келади. Худди шу ерда эр ёки хотин ўзидаги худбинлик ва яна бошқа салбий сифатларини қурбон қилишлари керак бўлади. Бу эса осон эмас. Оила мустаҳкамлигини ўзининг худбинлигидан устун қўя олган одамгина, шунга эришади. Ҳар бир инсон бахтли бўлишни истайди ва бунга ҳаққи бор. Уни яратиш учун муҳим бўлган барча нарсага эга. Бу бебаҳо неъматни ҳимоя қилиш ва сақлаб қолиш – энг мураккаби, лекин уддасидан чиқса бўладиган вазифа.
Narrator 2 Севиш ва севилиш истаги, бахтли бўлиш ва бошқаларни бахтли қила олиш инсонни руҳлантиради ва иложсиз нарсалар енгил амалга ошади. Бунинг учун энг бошиданоқ, ўзингиз учун тўғри келадиган, Худованд айнан сиз учун яратган жуфтни топиш керак. Кейин эса эркак унга, оилангизнинг хизматкори, ошпазингиз ёки болаларингизнинг онаси деб эмас, ўзига Худованд томонидан берилган ажойиб совға деб билиши, аёл ҳам ўз жуфтини ҳимоячиси, қўрғони, ва энг ҳурматли кишиси, деб севиши керак. Уни севишингизни ҳар куни амалда кўрсатинг. Бунинг учун кучингизни, вақтингизни ва ўзингизни бағишланг. Ички “мен”ингизни синдиринг. Синмаган эго билан оилада тўкис бахтга эга бўлолмайсиз.