3:53

Худо фарзандларининг ибодатлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Бошқаларнинг ҳаётида ибодатнинг кучи қандай ҳаракатланаётгани ҳақида эшитганингизда имонингиз мустаҳкамланади. Худованд ҳаммага бир хил муносабатда. У бошқаларнинг ибодатларига қандай жавоб берган бўлса, сизникига ҳам шундай жавоб бера олади ва буни истайди. Ибодатнинг кучи – бу янги ваҳий эмас. Муқаддас Китобнинг саҳифаларида бу ҳақда кўплаб воқеаларни ўқиймиз. Eремиё пайғамбар, Худога ушбу сўзларни тўғри айтган: «…Сен учун имконсиз нарсанинг ўзи йўқ» (Еремиё 32:17). Эски ва Янги аҳдларда одамларнинг Худога ибодат қилгани ва У уларга ҳайратомуз равишда жавоб бергани тўғрисида ўқиймиз. Келинг, бир нечта мисолларни кўриб чиқайлик. Оддий аёл Ҳаннанинг ибодатига Худованд қандай мўъжизавий тарзда жавоб берганини кўрамиз. Аёл киши учун бепуштликдек иложсиз вазиятни топиш қийин.

Narrator 2 Бугунги кундаги тиббиёт технологиялари, кўп ҳолларда ушбу муаммони бартараф этишга қодир, аммо Эски Аҳд даврида бундай имконият йўқ эди. Бепушт аёлнинг заррача ҳам умиди бўлмаган. Ҳанна кўп йиллар давомида фарзанд ҳақида орзу қилди. Бир гал у Худовандга ибодат қилди ва Ундан имконсиз бўлган нарсани сўради. Натижаси нима бўлди? Шароитларга зид равишда, келгусида Исроилнинг буюк пайғамбари ва руҳонийси бўлмиш Шомуил дунёга келди. Фақат Худонинг кучи ўлган одамни ҳаётга қайтара олиши мумкин. Тўртинчи Шоҳликлар китобида сонамлик бир аёл ҳақида ҳикоя қилинган. У Элишай пайғамбарга кўп яхшиликлар кўрсатди. Элишай, бу аёл билан эридан ўғил туғилиши ҳақида башорат қилди ва башорати амалга ошди. Бироқ бир неча йилдан сўнг, бола ўлиб қолди ва аёл Элишайни чақиртирди. Пайғамбар етиб келганида, бола ўлик ётганини билар эди, шундай бўлсада, унинг хонасига кириб, эшикни ёпди ва у учун «Раббийга ибодат» қилди.

Narrator 1 Шундан сўнг, боланинг танаси илиди, кейин етти марта аксирди ва кўзларини очди. Эзекия Эски Аҳддаги шоҳ Ҳизқиё оғир бетоб бўлиб, ўлим ёқасида ётар эди. Шунда Ишаё пайғамбар унинг олдига келиб, Худодан хабар айтди: «Раббий шундай деяпти: уйингдагиларга васиятнома ёз, зеро сен соғаймайсан, ўласан» (4 Шоҳликлар 20:1). Аммо Ҳизқиё ўлишни истамас эди, у фарёд чекиб, ибодат қилди: «Раббим, Сендан сўрайман! Қаршингда содиқликда ва ҳақиқатда юрганимни, юрагимда Сенга содиқ бўлганимни ва кўз олдингда маъқул ишларни қилганимни эслагин» (3-оят). Ишаё ҳали шаҳардан чиқиб улгурмай, Худодан орқага қайтиши ва Ҳизқиёга ушбу сўзларни айтиши ҳақида кўрсатма олди: «…Раббий шундай демоқда… Сенинг ибодатингни эшитдим, кўз ёшларингни кўрдим. Мана, Мен сени шифолайман» (5-оят). Худованд уни нафақат шифолади, балки унга яна ўн беш йил умр ҳам қўшиб берди (6-оят).

Narrator 2 Янги Аҳдда, фарзанди бўлмаган бир оила тўғрисида воқеа бор. Улар жисмонан фарзанд кўришга қобилиятсиз эдилар. Шундай бўлса-да, келинг, ибодат кучга эга эканини ёдимиздан чиқармаймиз. Элизабет ҳақидаги ҳикоя. Иккаласи фарзандли бўлишни орзу қилар эди. Бир куни унга фаришта намоён бўлди ва деди: «…Закариё, қўрқма, чунки Худо сенинг ибодатингни эшитди. Хотининг Элизабет сенга ўғил туғиб беради ва унинг исмини Яҳё қўясан» (Луқо 1:13). Ота-онасининг ибодатлари туфайли мўъжизавий равишда дунёга келган бу бола келгусида Исо Масиҳнинг келишини эълон қилган Яҳё Чўмдирувчи бўлиб етишди. Бутрус ҳам ибодатларига кўп марта жавоб олган. Бутрус ўн олтита қўриқчининг кузатуви остида, занжирбанд қилинган ҳолда, қамоқда ўтирган жойидан, ибодат туфайли мўъжизавий тарзда озод бўлиб чиқиб кетди. Уни қамаб қўйганларидан сўнг имонлилар у учун тўхтовсиз ибодат қилдилар. Худованд уларнинг ибодатларини эшитди ва Бутрусни қамоқдан чиқариш учун фариштани юборди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top