3:41

Ўрта Осиёда Масиҳийлик Тарихи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ўрта Осиё ҳалқлари 6-7 асрлардан буён бир нечта сабабга кўра мусулмончиликни ўзларининг дини сифатида қараб келади. Бироқ ундан олдин бу ерларда одамлар қандай динга эътиқод қилганлари ҳақида бехабарлар. Сизларга Мўғул халқларининг хушхабарни қабул қилишлари ҳақида сўз очишдан олдин, Окс (ҳозирги Амударё) шарқий ва ғарбий соҳилларида жойлашган кучли қабилаларнинг этнологик ҳолатини ўрганиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Бу ерда Эрон ва Турон бир бирлари билан доимий курашларда бўлган. Улар асосан ёз ойларида дарёда сув камайган ва ёғингарчилик мавсуми тугаган пайтларда бир-бирларига қарши уруш очар эдилар. Маълум бўлишича бу халқлар қадимдан шундай низода бўлган эканлар. Фирдавсийнинг “Шоҳнома”сида халқи афсонанасига кўра эронликлар Феридун деб атайдиган шахс, яъни Нух ер юзини уч ўғли – Салм, Тир ва Иражга тақсимлаб беради.

Narrator 2 Тавротда ёзилишича уларнинг исми, Хом, Сом ва Ёфас бўлган. Икки ака-ука ҳийла билан Иражни ўлдиришади. Ўғлининг жонсиз танасини кўрган ота эса Иражни ўлдирган акаларидан қасос олишга қасам ичади. Шушонлар даврида ва ҳатто Парфия давридан бошлаб то ҳозирги кунгача, улар орасида кучли жанглар бўлганини кўришимиз мумкин. Бу жанглар Турон Салжуқлари билан Мўғул татарлар пайдо бўлганидан сўнг поёнига етди. Шу пайтларда пайдо бўлган Тохирийлар, Ғазнавийлар ва Сомонийлар даврида Эрон эркинликда яшади. Масиҳийликнинг бу ерларгача етиб келиши, ўша биринчи асрнинг охири, иккинчи асрнинг бошларига тўғри келади. Биз бу очиқликларни иккита, “Synodicon Orientale” ва “Mshiha — Zkha” тарихи деб номланган китобларга асосланган ҳолда, бу ерларда қадимданоқ Масиҳийлик мавжуд бўлганини билишимиз мумкин.

Narrator 1 Берилган маълумотларнинг бирида Окс дарёсининг бўйларида жойлашган тўртта катта шаҳарлар – Рей, Наишибур, Хирот ва Марвнинг руҳонийлари қўл қўйган ҳужжат кўрсатилган. Иккинчи маълумот эрамизнинг 225 йилига тўғри келишини кўрсатади. Унга кўра шимолий Месопотамияда ва Эронда Масиҳийларнинг яшаб ўтгани ҳақидаги қўлёзмалар мавжуд. Шушон шоҳи Эрон династиясининг охирги қироли Артабан устидан ғалаба қозонади. Учинчи асрдан то чингизхон даврига қадар Шарқий Сурия ва Эрон халқлари масиҳийликка юз буради. Руҳонийларнинг таъсирида Ўрта Осиёда кенг ёйилган Зардўштийлик ва Шомонизм жодугарлари камайди. Бироқ Исо Масиҳнинг издошлари билан бирга ўз чўнтакларини қаппайтириш илинжида бўлган соҳда масиҳийлар ҳам савдо йўли бўйлаб, Месопотамия ва Эронга саёҳат қилишган.

Narrator 2 Масиҳийлик бу даврларда қанчалик кам умр кўрганига қарамай, Масиҳнинг илк издошлари Хушхабарни Осёнинг энг четларигача тарқатишга муваффақ бўлганлар. Масиҳийлик ҳатто Ғарбга Дажла дарёси бўйидаги ерларга ҳам тарқалган эди. Маълумотларга кўра, Оссурия Империясига яҳудий қони аралашган қирол ҳукмронлик қилган. Бу ерларда Ибронийлар қалъалар қурган ва улар “Ибронийлар қалъалари”, деб аталган, бироқ афсуски, бу қалъалар араблар истилоси даврида вайрон қилинган. Ассуриянинг вилоятларидан бири бўлган Адиабене ҳозирги Ироқ ва Сурия ерларига тўғри келади. Унинг пойтахти Арбелда асосан яҳудийлар яшаган. Бугунги олимларимиз ўша даврларда Масиҳийлик кучли ёйилгани ва Дажла дарёсининг шарқида яшаган Несториян Жамоати аъзолари Семитлар ёки Арманлар эмас, айнан Зардуштийликдан Масиҳийликка юз бурган инсонларнинг авлодлари бўлганини яхши англаб етмаяптилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top