Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Замоннинг ва одамларнинг бу қадар тез ўзгариб ривожланиб кетиши инсонни қурқувга солади, баъзида. Қўл телефонидан хабарлар юбориш оддий нарсага айланиб қолди. Бундан бир неча ўн йилликлар ортга қайтадиган бўлсак, узоқдаги инсонга бирор хабар етказиш учун мактуб ёзардик ёки телеграмма юборардик. Айниқса мактуб ёзиш ва қабул қилиш ҳар биримизга ўзгача ҳузур ва шодлик бахш этарди. Ёзганимизда астойдил сўзларни танлаб, керакли тиниш белгиларини қўйиб, фикрларимиз ва ҳисларимизни билдирардик. Ҳозирчи… ҳозир ҳам тиниш белгиларини ишлатамизми? Ҳа. Аммо энди уларнинг хизмат вазифалари ўзгарган. Ҳис-туйғуларимизни ифодалаш, турли эмотиконларнинг зиммасига тушди. Қисқа хабарлар юбориш чоғида, суҳбатни безаш учун энди суҳбатдошлар турли кайфиятдаги эмотиконлардан фойдаланадиган бўлишди.
Narrator 2 Бундан ташқари, тиниш белгилари ҳам жуда катта маънода қўлланилаётган экан. Биласизки, нуқта ёзувдаги энг муҳим тиниш белгиларидан бири ҳисобланади. Бироқ интернет замонида гап охирига қўйилган нуқта суҳбатдош томонидан дағаллик ёки тажовуз аломати ўлароқ қабул қилиниши мумкин. Бунинг сабаби нимада? Интернетдаги вазиятни яхши тадқиқ этган тилшунос Гретхен Маккалловнинг сўзлашича, одамлар ушбу биргина гапни тиниш белгиларига қараб, турлича мазмунда қабул қилиши мумкин. «Агар сиз бирор кимга хабар юбораётган бўлсангиз, одатий равишда, ҳар бир гапни алоҳида-алоҳида жўнатасиз. Зарурий маълумот гапнинг ўзида мужассамлашган бўлади, аммо у бошқа белгиларга қараб турлича талқин қилиниши мумкин,» деб тушунтиради у. Тадқиқотлар натижаларига кўра, мессенжерлар орқали юборилган хабарлардаги нуқта билан тугалланган гаплар, аксар ҳолларда, самимий мазмунга эга, дея кўрилмайди.
Narrator 1 Маккаллох хоним нуқта билан тугалланган гаплар расмиятчилик ёки жиддий оҳангда қабул қилиниши мумкинлигини айтади. «Агар сиз юбораётган хабар ҳақиқатан жиддий бўлса, унда нуқтадан фойдаланиш яхши қарор бўлади», дейди у. Тилшунос Гретхен Маккалловнинг сўзлашича, одамлар ушбу биргина гапни тиниш белгиларига қараб, турлича мазмунда қабул қилиши мумкин. «Муаммо шундаки, сиз юбораётган ижобий оҳангли жиддий хабар охирига қўйилган нуқта суҳбатдошда заиф тажовузкорликни юзага келтириши мумкин.» Хўш, охирига нуқта қўйилган хабарни юбораётган одам чиндан ҳам асабийлашаётгани ёки шунчаки тиниш белгиларини қўллаш қоидаларига амал қилаётганини қандай фарқлаб олиш мумкин? Астон Университетидан тилшунос Эрика Дарикс бунинг ҳаммаси гапнинг мазмунига боғлиқ эканини таъкидлайди. Шунингдек, у ёш ва мессенжерлардан қанчалик кўп фойдаланиш даражаси тиниш белгиларини қўллаш одатига таъсир кўрсатишини билдиради.
Narrator 2 «Адабий тилда гап охирига қўйиладиган тиниш белгилари ўзида аниқ бир мақсадни ифода этади — улар ёзувни қулай ўқишга ёрдам беради. Мессенжерларда эса хабарлар алоҳида юборилади, яъни уларда тиниш белгиларига эҳтиёж йўқ. Шу сабабдан ҳам нуқта ўзининг янги вазифасини кашф этмоқда.» Унинг фикрига кўра, одамлар хабарлар охирига смайллар ёки эможилар қўйишга одатланиб бўлган. «Шу билан бирга нуқта «Суҳбатимиз тугади» маъносини англата бошламоқда. Аксар одамлар нуқтали хабарларни кўрганда, суҳбатдошининг сўзлашувга истаги йўқ, деган хаёлга боради. Тиниш белгилари ичида энг нейтрал кўринган нуқта, шундай қилиб, салбий ҳиссиёт ифодасига айланиб қолди.